UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 фев 11:01
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспортчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги медаллари 4 тага етди

Шу кунларда Таиланднинг Пхитсанулок провинциясида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳозирга қадар 3 та олтин ва 1 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Ёдингизда бўлса, 7 февраль санасида турнирнинг илк куни доирасида ёшларимиз аралаш эстафетада тенгсиз бўлганди. Орадан бир кун ўтиб, Самира Исмоилова яккалик дастурида олтин медалга эга чиқди.

Кеча эса аёллар ўртасида ўтказилган индивидуал вақт дастурида тажрибали Янина Кускова олтин медални қўлга киритди. Мазкур дастурнинг U-23 ёш тоифасида ташкил этилган пойгасида эса Асал Ризаева учинчи натижани қайд этиб, бронза медалини ҳисобимизга қўшиб қўйди.

Шундай қилиб, делегациямизнинг мусобақа доирасида қўлга киритган медаллари сони 4 тага етди: 3 та олтин ва 1 та бронза.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг