UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 фев 14:54
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол. Андижон вилояти жамоаси Ўзбекистон кубоги соҳиби + ФОТОГАЛЕРЕЯ

6-10 февраль кунлари Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида волейбол бўйича 14 ёшгача ва ундан кичик ёшдаги ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.

Мазкур мамлакат кубоги баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри барча вилоятлардан 14 та жамоа чемпионлик йўлида кураш олиб борди. Мусобақанинг финал босқичига Қашқадарё, Андижон, Сирдарё ва Тошкент вилояти жамоалари етиб келишди. 

Финал чиптаси учун бўлган беллашувларда Тошкент вилояти спортчилари Сирдарё жамоасини мағлуб этиб, финалга йўл олган бўлса, андижонлик волейболчилар Қашқадарё жамоасидан устун келишди. Учинчи ўрин учун кечган учрашувда Қашқадарё вилоятининг асосан Кўкдала туманидан ташкил топган жамоаси сирдарёлик тенгқурларини 2:0 ҳисоби билан ортда қолдириб, учинчи ўринни қўлга киритишди.

Финалда ўзаро тўқнаш келган Андижон ва Тошкент вилояти жамоалари ўртасидаги ўйин шиддатли ва кескин қарама-қаршиликка бой бўлди. Якунда андижонлик ёш волейболчилар 2:1 ҳисоби билан зафар қучиб, Ўзбекистон кубоги соҳибларига айланишди. Мезбонлардан иборат жамоа кумуш медалларга эга чиқди. 

Мусобақа якунлангач, тантанали тақдирлаш маросими ташкил этилди. Унда иштирок этган Тошкент вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов, Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев, ЎзДЖТСУ биринчи проректори Шерзод Мирзанов, Тошкент вилояти волейбол федерацияси ижрочи директори Даврон Халиковлар ғолиб ва совриндор жамоаларга диплом, медаль, кубок ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширишди.

Таъкидлаш жоиз, ғолиб жамоа энди жорий йилда Россиянинг Новосибирск шаҳрида ўтказиладиган Ҳамдўстлик кубогида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг