UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 янв 19:08
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол: Сербиялик мутахассис Ўзбекистон U19 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Мамлакатимизда фаолият бошлаган Халқаро волейбол федерацияси (FIVB) инструктори Моро Бранислав Ўзбекистон волейбол федерацияси раҳбариятининг қарори билан Ўзбекистон U19 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Маълумки, жорий йилнинг 24 июль - 3 август кунлари пойтахтимиз Тошкентда волейбол бўйича эркаклар терма жамоалари иштирокида жаҳон чемпионати мусобақалари ўтказилади.

- Дунёнинг энг кучли 24 та миллий терма жамоалари иштирок этадиган дунё биринчилигида мезбон мамлакат сифатида муносиб иштирок этиш асосий вазифамиз. Шу жиҳатларни инобатга олиб, Халқаро волейбол федерацияси раҳбарияти билан олиб борилган музокаралар натижасида FIVB инструктори, Беларус, Греция, Қувайт, Ливия, Жанубий Корея, Филиппин, Руминия, Саудия Арабистони ва Тунис давлатларидаги етакчи волейбол клубларида ва миллий жамоаларда бош мураббий сифатида ишлаган Моро Бранислав юртимизга таклиф этилди. Халқаро майдонда катта тажрибага эга мутахассиснинг терма жамоада иш бошлаши спортчиларимиз қатори, мураббийларимизнинг иш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиз, - дейди мамлакат волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев,

Ўзбекистон волейбол федерацияси томонидан миллий терма жамоаларимизга жалб этилган Моро Бранислав шу кунларда Тошкентда Ўзбекистон U-19 ва мамлакат катталар терма жамоасида ўтказилаётган ўқув-машғулотида қатнашмоқда.

Ҳар кунлик машғулотлар жараёнида Моро Бранислав спортчи ва мураббийларга чигалёзди машқларини қай тартибда олиб бориш, ҳужум ва ҳимоя зоналарида ҳаракатланиш тамойиллари каби қатор масалаларда зарур кўрсатмаларни бериб бормоқда.

Тўлқин РЎЗИЕВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг