UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 дек 14:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBA янги вазн (101,6 кг) тоифаси учун илк рейтингни эълон қилди

Бутунжаҳон Бокс ассоциацияси (WBA) янги вазн тоифаси учун илк рейтингини эълон қилди.

101,6 килограммгача бўлган ушбу рейтингда россиялик Евгений Тишенко пешқдамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндан унинг бўлажак рақиби Леон Харт (Германия) ўрин эгаллади. Кучли учликка яна бир рус боксчиси Алексей Егоров якун ясаб берган. Ушбу рейтингнинг Топ-15`тагилигида ўзбекистонлик боксчилардан ҳеч ким йўқ.

Таъкидлаш жоиз, WBA Бутунжаҳон Бокс иттифоқи (WBC)дан сўнг янги – 101,6 кг.гача вазн тоифасидаги ўз рейтингини тақдим этди. Ушбу камар учун илк чемпионлик жанги 9 декабрь куни БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади. Шу куни ҳаваскор боксда Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони, россиялик Евгений Тишенко германиялик Леон Хартга қарши рингга кўтарилади. 

Эътиборлиси, Дубайдаги бокс оқшомида ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Саиджамшид Жафаров ҳам рингга кўтарилади. Ҳамюртимизга ўша куни япониялик жаҳон чемпиони, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ғолиби Севон Оказава рақиблик қилади.


101,6 кг вазн WBA рейтинги, Топ-15:

1. Евгений Тишенко (Россия);

2. Леон Харт (Германия);

3. Алексей Егоров (Россия);

4. Баду Жек (Швеция);

5. Роман Фресс (Қозоғистон);

6. Чжаосинь Чжан (Хитой);

7. Риад Мерхи (Бельгия);

8. Эндрю Табити (АҚШ);

9. Кем Юнгквист (Дания);

10. Чивон Кларк (Буюк Британия);

11. Айзек Чемберлен (Буюк Британия);

12. Марк Петровский (Россия);

13. Муслим Гаджимагомедов (Россия);

14. Китон Гомес (ЖАР);

15. Андрей Пешич (Сербия).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг