UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 апр 13:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBC Гран-приси. Бугун Лазизбек Мулложоновга мухлислик қиламиз

Ар-Риёд шаҳрида (Саудия Арабистони) бокс бўйича WBC Гран-присининг дастлабки босқичи якунига етади.

Бугун мусобақа доирасида оғир вазн тоифасидаги беллашувлар ташкил этилади. Унда ўзбекистонлик чарм-қўлқоп устаси Лазизбек Мулложонов рингга кўтарилади.

Дастлабки босқич доирасида ҳамюртимизга Панама вакили Марвин Мендоса рақиблик қилади.

Маълумот учун, ҳаваскорлар ўртасида Париж-2024 Олимпиадаси ғолиби бўлмиш Мулложонов проф фаолияти давомида ҳозирга қадар бешта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғолиб бўлган. Мендоса ҳисобида эса 3 та ғалаба, 1 та мағлубият ва яна 1 та дуранг мавжуд.

Бокс оқшоми Тошкент вақти билан 17:00 дан кейин старт олиши белгиланган.

Илгарироқ, мазкур турнир доирасида ҳамюртларимиздан Аюбхон Бахтиёров ва Мужибилло Турсунов ўз жангларида ғалаба қозонишган бўлса, Камронбек Эшматов ҳамда Сухроб Қаюмов имкониятни бой беришган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг