UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 мар 10:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBC Гран-присининг қачон старт олиши ҳамда мукофот пуллари очиқланди

Теглар :  WBC Гран-приси
Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) илк бор катта масштабдаги Гран-при мусобақасини ўтказиши ҳақида эълон қилганди.

Ушбу турнирнинг апрель ойида Саудия Арабистонида бошланиши расман эълон қилинди. WBC Гран-при турнирида 41 давлатдан 128 нафар боксчи иштирок этади. Олимпия тизимида ўтадиган мусобақада 4 та вазнда жанглар ташкил этилади ва уларнинг ҳар бирида 32 нафардан боксчи чемпионлик учун рингга кўтарилади. 

Гран-при 5 та босқичдан иборат бўлади. Сўнгги босқич йил охирида ўтказилади. Турнирда иштирок этиш учун чегаралар бор: боксчиларнинг ёши 26 дан, проф рингда ўтказган жанглари 16 тадан ошмаслиги шарт. 

WBC Гран-приси учун белгиланган мукофот пуллари:

1/16 финал — ғолибга 15 000, мағлубга 7 500 АҚШ доллари;

1/8 финал — ғолибга 20 000, мағлубга 10 000 доллар;

1/4 финал — ғолибга 35 000, мағлубга 15 000 доллар;

1/2 финал — ғолибга 50 000, мағлубга 25 000 доллар;

Чемпион — 100 000 доллар. 

Шу тариқа, ҳар бир вазн чемпионлари Гран-придаги иштирокларидан жами 220 000 АҚШ доллари ишлаб олишади. 

Ўзбекистондан 5 нафар боксчи - Абдумалик Халоков, Мужибилло Турсунов, Лазизбек Мулложонов, Камронбек Эшматов ва Суҳроб ҚаюмовWBC Гран-присида иштирок этади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг