UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 ноя 09:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBC президенти Маурисио Сулейман бу йилги Конвенция мезбонлиги нима учун Ўзбекистонга берилганини айтди

Кеча Тошкентдаги "Hilton" меҳмонхасида WBC 61-конвенциясига бағишланган расмий матбуот анжумани ташкил этилди.

Ушбу анжуманда иштирок этган ташкилот президенти Маурисио Сулейман бир қанча саволларга жавоб берди:

- Бу йилги Конвенция мезбонлиги Ўзбекистонга берилишининг асосий сабаби нимада?

- Ўзбекистон жуда машҳур мамлакат. Бу давлат боксчилари ҳаваскорлар ўртасидаги Олимпиадада ҳам, жаҳон чемпионатларида ҳам жуда яхши натижаларга эришган. Шунингдек, Ўзбекистон ажойиб спорт раҳнамолари, хусусан, Ғофур Раҳимов каби спорт функционерига эга. Улар бизга барча керакли шароитларни яратиб бермоқда.

- Тайсон Фьюри ҳам ушбу тадбирда иштирок этиши айтилган эди. Бироқ у ҳозирча келмади. Бунга сабаб нима?

- Тайсон Фьюри ҳам бу конвенцияда иштирок этиш учун қизиққан эди. Аммо у яқинда жангда иштирок этди. Боз устига, Тайсон чоршанба куни шу иштироки бўйича Лондонда матбуот анжумани ўтказади. Лекин Александр Усик шу ерда. Пайшанба куни биз Тайсон, аниқроғи Майк Тайсонни ҳам кутиб оламиз!


ТАДБИР ВИДЕОСИНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг