UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 апр 16:20
Янгиликлар

Бокс рейтинги

WBC рейтинги янгиланди: Бир боксчимиз рейтингни тарк этди, яна бири киритилди + ПОСТEР

Теглар :  wbc
Бутунжаҳон Бокс иттифоқи (WBC) янгиланган рейтингни эълон қилди.

Бутунжаҳон Бокс уюшмаси март ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Ярим ўрта вазн тоифасидаги Жамшид Нажмиттинов рейтингни  тарк этди. Ушбу вазндаги Жаҳонгир Расулов мазкур рейтингга илк бор киритилди.

Шу тариқа, рейтингда 10 нафар чарм қўлқоп устамиз ўрин эгаллади. 

Уларнинг жойлашган ўринлари билан танишинг:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдаги сингари16-ўринда;

Супер ўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Азизбек Абдуғофуров 1 поғона юқорилади ва 9-ўринга жойлашди; Бектемир Мелиқўзиев 23-ўринни банд этди, ўтган ойда у 22-поғонада эди;

Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб 7-ўринга жойлашди;

Ярим ўрта вазн (66,6 кг):  Шаҳрам Ғиёсов 19-ўрин; Жаҳонгир Расулов рейтингга киритилиб 34-ўринга жойлаштирилди;

Супер енгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев ўтган ойдагидан битта ўрин кўтарилиб 12-ўринда қайд этилди; Ботир Аҳмедов эса 1 поғона пастлади - 22-ўрин;

Ярим енгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 14-ўрин, боксчимиз ўтган ойда 15-поғонани банд этиб турган эди;

Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдаги каби 10-поғонани банд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг