UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 мар 10:50
Янгиликлар

Шахмат

“Women’s Chess Championship 2025” якунланди. Шахматчиларимиз совринли ўринларни банд этишдими?

Самарқанд шаҳри мезбонлик қилган мукофот жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил этувчи “Women’s Chess Championship 2025” шахмат турнири ўз якунига етди.

Мусобақада дунёнинг 14 давлатидан келган 150 нафарга яқин аёл шахматчи икки гуруҳда бош соврин учун баҳс олиб борди. Сўнгги 9-тур учрашувларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. "А" гуруҳида бош соврин польшалик Алисия Сливискага насиб этди. У 9-турда қора доналарда ўйнашига қарамай, россиялик Анастасия Бондарукни мағлубиятга учратди. Тўққиз имкониятдан 7,5 очко жамғарган Алисия “Women’s Chess Championship 2025” чемпионига айланди. Ватандоши Полина Шувалова билан дуранг ўйнаган россиялик Анна Шухман 7 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. 

Уч нафар шахматчи - Полина Шувалова, Лея Гарифуллина ва ҳамюртимиз Умида Омонова 6,5 тадан очко тўплади. Фақат қўшимча кўрсаткичларга кўра Шувалова совринли учинчи ўринга эга чиқди. Омонова 5-ўринни банд этди. У сўнгги турда яна бир шахматчимиз Гулдона Каримовадан устун келганди.      

Ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова 9-турда яна бир вакиламиз Маржона Маликовани таслим этди. Нилуфар Якуббоева қора доналарда россиялик Варвара Польякова билан муросага келди. Беш яримтадан очко жамғарган Гулдона Каримова 11, Афруза Ҳамдамова 12, Нилуфар Якуббоева 16-ўрин билан кифояланди.     

Эътиборлиси, мусобақанинг "B" гуруҳида совринли ўринларнинг бари ўзбекистонлик шахматчиларга насиб этди. Мафтуна Маматқулова 9 имкониятдан 8 очко тўплаб, ушбу гуруҳ ғолибасига айланди. Робияхон Сардорова 7,5 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, 7 очкога эга Шоҳина Аҳмедова кучли учликка якун ясаб берди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг