UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 дек 14:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

World MMA Awards йилнинг энг яхшиларини эълон қилди

Якунланиб бораётган 2024 йилги ММА мавсумининг энг яхшилари аниқланди.

Лас-Вегас шаҳрида ўз тарихида 16-маротаба ўтказилган премияда номинация ғолиблари очиқ сўровнома натижаларига кўра аниқланди. Яримоғир вазнда амалдаги UFC чемпиони Алекс Перейра ММА оламидаги энг нуфузли World MMA Awards номинациясига кўра, 2024 йилнинг "Энг яхши жангчиси" деб топилди. Бразилиялик чемпион сўровномада ватандошлари Александр Пантожа ва Хенан Феррейра, шунингдек ЖАР вакили Дрикус Дю Плесси ҳамда россиялик Ислам Махачевни ортда қолдирди.

Аёллар ўртасида "Йил жангчиси" сифатида биринчи енгил вазнда UFC чемпиони Вейли Чжан ғолиб бўлди. "Йилнинг интернационал жангчиси" номинациясида ўрта вазн UFC чемпиони Дрикус Дю Плесси тенгсиз бўлди.

Олтин статуэткалар сони бўйича рекордчилар сифатида Макс Холлоуэй ва Том Аспиналл эътироф этилди. Уларнинг ҳар иккиси 2024 йилги мавсум якунлари бўйича иккитадан совринга эга чиқди. Америкалик Холлоуэй ҳамюрти Жастин Гэтжига қарши "Йил жанги" ва "Йил нокаути", британиялик эса "Йил қайтиши" ва "Йил кашфиёти" номинацияларида ғолиб бўлди. 

"Йил сабмишени" ғолиби сифатида ярименгил вазн тоифаси рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган бразилиялик Диего Лопес эълон қилинди. У Гэвин Такерга қарши жангда чиройли ғалабага эришганди. "Йил апсети" сифатида Шон Стрикленд тан олинди. У Исраэль Адесаньяга қарши кечган жангда очколар ҳисоби бўйича кутилмаган ғалабани қўлга киритганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг