UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 июл 14:41
Янгиликлар

Таэквондо

"World Taekwondo Diamond Games": Мусобақани олтин медал билан бошладик!

Хабар берганимиздек, Корея Республикасининг Мужу шаҳрида таэквондо WТ бўйича G4 классификациясидаги "Muju Taekwondowon 2025 World Taekwondo Diamond Games" халқаро мусобақаси бошланди.

Мусобақанинг илк куни доирасида Ўзбекистон терма жамоаси аёллар ўртасида 110 кг вазн тоифасидаги жуфтлик баҳсларида медаллар учун баҳс олиб боради. Ушбу жуфтлик вазнида Озода Собиржонова ҳамда Мадина Шониёзова юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Вакилларимиз ярим финал босқичи доирасида Сингапур термасини 2:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Финал жангида эса Озода ва Мадинага мезбон Корея Республикаси таеквондочилари рақиблик қилди. Аҳамиятлиси, бу сафарги баҳсда ҳам Собиржонова ҳамда Шониёзова жуфтлиги 2:0 ҳисобида ортиқча қийинчиликсиз ишончли ғалабага эришди ва олтин медалга эга чиқди.

Шундай қилиб, "World Taekwondo Diamond Games" турнирининг илк кунида аёллар ўртасидаги 110 кг вазн жуфтлигидаги баҳсларда иштирок этиб, олтин медални қўлга киритдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг