UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 июн 08:36
Янгиликлар

Шахмат

WR Chess жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилди, Ўзбекистон қандай натижа қайд этди?

Буюк Британиянинг Лондон шаҳри мезбонлик қилган рапид ва блиц йўналишлари бўйича жамоавий Жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Умумий мукофот жамғармаси ярим миллион еврони ташкил қилган ва дунёнинг 55 жамоаси иштирок этган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам кучли таркибда юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Ҳамюртларимиз рапид баҳсларида қўшимча кўрсаткичларга кўрагина 4-ўринни эгаллаганди. 

Кеча якунларган блиц, яъни тезкор шахмат йўналишида ҳам шахматчиларимиз 4-ўринни банд этишди. Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичидаги 12 та учрашувнинг барида ғалаба қозониб, 24 очко билан С гуруҳи ғолиби сифатида плей-оффга йўл олганди. 1/8 финалда D гуруҳида 4-ўринни эгаллаган Қозоғистоннинг Barys.kz жамоаси икки ўйин натижасига кўра таслим этилди. Чорак финалда Ниҳал Сарин бошчилгидаги Исроилнинг Ashdod Elit Chess Club жамоасидан устун (3:3, 5:1) келдик. 

Афсуски, 1/2 финалда устунликка эга бўлсак-да, Александр Гришук бошчилигидаги Қозоғистонниг KazChess жамоасига ютқазиб қўйдик. Биринчи баҳсда 3:3 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Иккинчи баҳсда 4:2 ҳисобида қўшниларимиз зафар қучиб, финалга йўл олишди. Учинчи ўрин учун кечган учрашувда эса Левон Аронян, Аниш Гири, Видит Гужратҳи, амалдаги чемпион Володар Мурзин сингари таниқли гроссмейстерлар жам бўлган Hexamind жамоасига ҳар икки ўйинда ҳам 2,5:3,5 ҳисобида ютқазиб, 4-ўрин билан кифояландик. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ҳар икки йўналишдаги жаҳон чемпионатини 4-ўринда якунлади. Рапид баҳсларидан 30 000, блиц йўналишидаги иштирокимиздан эса 50 000 евро, умумий 80 000 евро мукофот пули ишлаб олдик. Финалда KazChess жамоасини мағлубиятга учратган WR Chess Team жамоаси блиц бўйича жаҳон чемпионлик унвонини ҳимоя қилди. 

Ғолиб ва совриндорлар ҳамда уларнинг таркиби:

Чемпион WR Chess Team — Непомнящий, Накамура, Фирузджа, Со, Вашье-Лаграв, Дуда, Костенюк, Хоу Ифань, Розенштейн 

Кумуш медаль KazChess — Гришук, Раппорт, Есипенко, Мақсудлу, Садвакасов, Ансат, Камалиденова, Айтен

Бронза медаль Hexamind Chess Team — Аронян, Мурзин, Домингес, Гири, Видит, Дешмух, Панарин, Мурадян

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг