UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 окт 11:13
Янгиликлар

Шахмат

WR Chess Masters. Абдусатторовдан камбэк, 1/4 финалда ўзбек дербисини кўрмаймиз

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида шахмат бўйича нуфузли турнир старт олди.

Мукофот жамғармаси 58 000 еврони ташкил қилувчи WR Chess Masters турнирида дунёнинг кучли 16 нафар гроссмейстери бош соврин учун баҳсларга киришди. Улар орасида ёш гроссмейстерларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаровнинг ҳам борлиги ҳақида хабар берган эдик.

Афсуски, Жавоҳир Синдаров илк даврада франциялик Максим Вашье-Лагравга имкониятни бой бериб қўйди. Асосий икки партияда томонлар муросага келишди. Ғолиб номини аниқлаб берган армагеддон партиясида эса француз шахматчисининг қўли баланд келди. 

Нодирбек Абдусатторов эса турнирдаги ягона аёл шахматчи, Швейцария шарафини ҳимоя қилаётган 12-Жаҳон чемпиони Александра Костенюкка қарши баҳс олиб борди. Биринчи партияда Нодирбек катта устунликка эга бўлса-да, якунда ютқазиб қўйди. Иккинчи партияда у хатосини тўғрилади ва ғалабага эришди. Бу жуфтликда ҳам ғолиб номини қўшимча армагеддон партияси аниқлаб берди. Унда қора доналарда дуранг қайд этгани учун Абдусатторов 1/4 финалга чиқди. 

Эътиборлиси, агар Жавоҳир Синдаров ҳам ғалаба қозонганида, биз мусобақанинг 1/4 финал босқичида ўзбек дербисига гувоҳ бўлар эдик. Бугун Нодирбек чорак финалда Жавоҳир учун ҳам реванш олишга уриниб кўради.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг