UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 ноя 10:11
Янгиликлар

Теннис

WTA Finals. Қозоғистонлик теннисчи гуруҳ ғолиби сифатида 1/2 финалга чиқди

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида теннис бўйича йилнинг Якуний WTA турнири давом этмоқда.

Дунёнинг олтинчи ракеткаси бўлиб турган Елена Рибакина гуруҳ босқичининг уччала учрашувида ҳам ғалаба қозониб, плей-оффга биринчи ўрин билан йўл олди. Қозоғистонлик теннис маликаси WTA рейтингида 10-ўринни эгаллаб турган россиялик Екатерина Александровани икки сетда ҳам бир хил ҳисобда мағлубиятга учратди - 6/4, 6/4. 

Бу билан Елена теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанатини тиклаб қўйди - 3:3. Бу Александрова учун ушбу турнирдаги илк ва шу билан бирга сўнгги учрашув бўлди. Боиси, у жароҳат сабаб сафдан чиққан америкалик Мэдисон Кизнинг ўрнини эгаллаганди. 

Учрашув давомида Рибакина 7, Александрова 6 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар рус теннисчисида кўпроқ бўлди - 3 га 2. Брейклар бўйича эса табиийки, устунлик ғолиба томонида бўлди - 3 га 1. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг