UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 июн 08:54
Янгиликлар

Стол тенниси

Халқаро стол тенниси федерацияси билан ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди

Теглар :  Стол тенниси
Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимиз Тошкент шаҳри 15 ва 19 ёш тоифалари ўртасидаги стол тенниси бўйича Осиё чемпионатига муваффақиятли мезбонлик қилмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақанинг фахрий меҳмонлари — Халқаро стол тенниси федерацияси биринчи вице-президенти, Осиё стол тенниси иттифоқи президенти Ҳалил Ал Моҳаннади, Осиё стол тенниси иттифоқи Бош директори Насиб Ҳассан Ал Факиҳ ҳамда Осиё стол тенниси академияси директори Аҳмед Ал Моҳаннади Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюришди.

Меҳмонларни МОҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров самимий кутиб олди. Учрашув давомида мамлакатимизда стол тенниси ривожини янги босқичга олиб чиқиш, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, маҳаллий мутахассисларнинг малакасини ошириш ва етук мураббийлар ва халқаро тоифадаги ҳакамларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, юртимизда халқаро турнирлар сонини ошириш, терма жамоаларимизга хорижлик мутахассисларни жалб этиш, спортнинг ушбу йўналишини янада оммавийлаштириш каби йўналишларда ҳам фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг