UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 июл 19:45
Янгиликлар

Бошқалар

Халқаро Турон федерацияси АҚШда расман рўйхатдан ўтди

Теглар :  Турон
Бугунги кунда дунёда 200дан ортиқ давлат мавжуд бўлса, миллатлар ва элатлар сони бир неча юзни ташкил қилади.

Аммо саноқли миллатлар ўз миллий спортини жаҳон майдонига олиб чиқишга муваффақ бўлган. Қувонарлиси улар қаторида ўзбек миллати ҳам бор. 1998 йил 6 сентябрь санасида ўзбекнинг ори ва ғурури бўлган Кураш спорт тури жаҳонга юз тутган бўлса, 2025-йил 15 июлда яна бир ўзбек миллий спорт тури Турон бўйича халқаро федерация расман рўйхатдан ўтди.

Нью-Йорк штати департаменти ITF, яъни Халқаро Турон федерацияси (International Turon Federation)ни дунёнинг энг йирик агломерацияларидан бирида рўйхатга олди. Бу эса 2025 йил 15 июлдан Халқаро Турон федерацияси расман ташкил топганини билдиради.

Шу ўринда савол туғилиши мумкин: нега Халқаро Турон федерациясига айнан Нью-Йорк шаҳрида асос солинди? Гап шундаки, Нью-Йорк бугунги кунда дунёнинг энг йирик сиёсий, молиявий ва маданий марказларидан бири (агар биринчиси бўлмаса). АҚШда Бирлашган Миллатлар ташкилоти (БМТ), НАТО, Бутунжаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси каби ўнлаб инсоният тақдирида муҳим ўрин тутадиган ташкилотлар жойлашган. Қолаверса, бу ерга бориш барча инсонларнинг орзуси. Шуларни инобатга олган ҳолда Халқаро Турон федерацияси бош қароргоҳини Нью-Йорк шаҳрида очишга қарор қилинди.

Федерация раҳбарияти олдида турган галдаги вазифалар - Турон спорти қоидаларини халқаро талабларга мос равишда қайта кўриб чиқиш ва зарур бўлса баъзи ўзгаришлар киритиш, федерация бошқарув органини шакллантириш, ITFнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларини яратиш ва тарғибот ишларини янада кучайтириш, қолаверса қисқа муддатларда Турон спортининг ватани бўлмиш Ўзбекистонда тарихий биринчи Жаҳон кубоги мусобақасини ўтказишдан иборат. Хуллас, буёғига енг шимариб ишга киришамиз. Мақсадимиз эса олий - ўзбекнинг миллий спорти орқали уни жаҳонга янада танитишдан иборат. Бу йўлда биз билан елкадош бўлишни истаганлар учун ҳамиша қучоғимиз очиқ, дейилади ташкилот пресс-релизида.

Отабек Эшмаматов, АҚШ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг