UZ

Сўнгги янгиликлар

15:39"Магомед ҳалиям Перейрани нокаут қилиш истагида" - менежер 0 15:18"Pantera Sport Club" Қозоғистондаги турнирда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади 0 14:51ЖЧ-2025. Қозоғистоннинг неча боксчиси ярим финалга йўл олди? 0 14:25U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум 0 14:02"У ичиб олган". Кроуфорд — Топуриянинг уни нокаут қиламан деган гапига жавоб қайтарди 0 13:39Абдулрашид Садулаев виза билан боғлиқ муаммо сабаб бу сафарги Жаҳон чемпионатини ҳам ўтказиб юборадиган бўлди 0 13:17Царукян — Топурия ҳақида: "Агар жанг қилгиси келмаса, камарни бўшатиб қўйсин" 0 12:53Суперкомпьютер ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди 0 12:30Жаҳон чемпионати: 9 нафар боксчимизда медаль нақд, бугун мусобақада танаффус 0 12:09Даҳшат! Канело ва Кроуфорд жанг орқали қанча пул ишлаб олишлари маълум бўлди 0 11:44Эркин курашчиларимиз Жаҳон чемпионатига жўнаб кетишди 0 11:23МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин 0 11:02Grand Swiss 2025. Бир кунлик дам олишдан сўнг бугун 7-тур баҳслари ўтказилади. Нодирбекларни жиддий синов кутмоқда 0 10:41Наоя Иноуэ: "Аҳмадалиевнинг кучи ташвишга солмоқда" 0 10:20Ёшларимиз ҳам тўлиқ таркибда Осиё чемпионатига жўнаб кетишди 0

10 июн 16:20
Янгиликлар

Бошқалар

Турон спорти бўйича халқаро федерацияга асос солинди

Теглар :  Турон
Унинг бош қароргоҳи Нью-Йоркда бўлади.

Тошкент шаҳар спорт бошқармаси мажлислар залида Халқаро Турон федерациясини ташкил этишга бағишланган Конференцияда Спорт вазирлиги, Осиё Турон яккакураши ассосиацияси, Ўзбекистон Турон федерацияси мутасаддилари, мураббий ва спортчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Шунингдек конференцияни Zoom платформаси орқали Америка Қўшма штатлари, Канада, Буюк Британия, Ҳиндистон,Латвия,Туркия, Покистон, Япония ҳамда ён қўшниларимиз Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистон каби давлатлар вакиллари ҳам кузатиб боришди.

Таъкидлаш жоиз, мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки йиллардан ўзликни англашга алоҳида аҳамият қаратилади. Натижада ўзбек халқининг асрий қадриятлари қайта тикланди, айримлари эса жаҳонга юз тутди. Бунга мисол қилиб миллий спорт турларидан кураш, Ўзбек жанг санъати ва бошқаларни даставвал мамлакатимизда оммавийлашиб, сўнгра халқаро спорт майдонига чиққанлигини айтишимиз мумкин. Жумладан Турон яккакурашига ҳам 1991-йилда асос солинди. Тарихи Амир Темур бобомиз замонига бориб тақаладиган ушбу спорт турининг замонавий қоидалари спорт фидойиси Баҳодир Саидов томонидан ишлаб чиқилди ва аҳоли, хусусан ёшлар орасида оммалаштириш йўлида салмоқли ишлар амалга оширилди. Илк халқаро мусобақалар ўтказилди. Кўпгина давлатларда Турон яккакураши бўйича маҳаллий федерацияларга асос солинди, Осиё Турон яккакураши ассоциацияси ташкил этилди, хуллас Турон спортини жаҳонга ёйиш борасида анчайин ишлар бажарилди. Бироқ сўнгги йилларда, айниқса Б.Саидов оламдан ўтганидан кейин Турон спорти ривожи тўхтаб қолди, деб гапирсак хато бўлмайди. 

Мазкур вазиятда Турон спортининг бир гуруҳ фидойилари Баҳодир Саидов бошлаган ишларни давом эттириш, ушбу спорт турини халқаро майдонга олиб чиқиш, турли комплекс мусобақалар дастурига киритиш, бунинг учун эса Турон спортининг халқаро ташкилотини тузиш таклифини илгари суришди.

Халқаро Турон федерациясини ташкил этиш бойича конференсияда бир қатор масалалар кўриб чиқилди:

1. Халқаро Турон федерациясини ташкил этиш;

2. Федерациянинг Низомини тасдиқлаш;

3. Федерациянинг гербини тасдиқлаш;

4. Халқаро Турон федерацияси президентини тасдиқлаш.


“Бугунги кунда Турон спортини халқаро миқёсда ривожлантириш учун ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак. Бугун барча соҳаларда бўлгани каби спортда ҳам АҚШ дунёнинг энг ривожланган давлатларидан бири экани яхши маълум. Агар Турон спорт турининг халқаро ташкилоти АҚШда ташкил этилса бу Турон спортини халқаро майдонларда тезроқ ўз орнини топишига ёрдам беради. Шу муносабат билан мен АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Халқаро Турон Федерациясини (International Turon Federation - ITF) ташкил этишни таклиф этаман,” - деди Ўзбекистон Турон федерацияси раиси Б.Ҳидоятов.


Конференцияда сўзга чиққан мураббий Ф.Ниязимбетов ташкилот Низоми халқаро ва АҚШ қонунлари асосида қайта ишлаб чиқилганлигини айтиб ўтди ва Низом бир овоздан маъқулланди.

Халқаро Турон федерациясининг герби йиғилганларда ижобий таассурот қолдирди. Герб марказида икки спортчини ифодаловчи инсон фигуралари тасвирланган. Чап томонда кўк рангда, ўнг томонда эса қизил рангда тасвирланган бу фигуралар юқорига интилаётган кўринишда, улар орасида эса ер сайёраси акс этган.  қитъалари кўк ва олтин/сариқ рангда кўрсатилган кичик глобус жойлашган. Айлана шаклидаги дизайннинг юқори қисмида “TURON” сўзи йирик қора ҳарфларда ёй шаклида жойлашган. Марказий тасвир остида “ITF” қисқартмаси йирик ҳарфларда ёзилган бўлиб, ундан пастда тўлиқ ном — “INTERNATIONAL TURON FEDERATION" ёзуви жойлашган. Эмблеманинг икки четида ғолиблик, ютуқ ва спортдаги муваффақиятни ифодаловчи анъанавий рамз — олтин рангдаги зайтун/ғалаба новдалари мавжуд. Бу Олимпия ўйинларининг рамзларидан бири саналади. Дизайн Турон спорти доирасидаги глобал бирлик, мусобақа, ғалаба ва халқаро ҳамкорлик ғояларини акс эттиради.


Конференция кун тартибидан ўрин олган 4-масала - Халқаро Турон федерацияси президентини сайлаш бўйича сўз олган Б.Ҳидоятов шундай деди:  

- Халқаро Турон федерацияси бугунги кунда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ташкил этилаётганини инобатга олган ҳолда, ташкилот раҳбарлигига Турон спорти бўйича бир қатор халқаро турнирлар ғолиби, спорт устаси Фаррух Ниязимбетов номзодини тавсия қиламан. У ёш, изланувчан ва интилувчан, энг муҳими Турон спортини севади.

Конференция иштирокчилари бир овоздан Ф.Ниязимбетов номзодини Халқаро Турон федерацияси президентлигига маъқуллашди. 

Шу тариқа, Фаррух Ниязимбетов Халқаро Турон Федерациясининг Президенти этиб бир овоздан сайланди. 

Тадбирда сўзга чиққан Спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи М.Юнусов ушбу тарихий воқеа билан барча Турон спорти оиласини табриклади ва ўз навбатида ушбу спорт турини янада оммалаштириш ва ривожлантиришда вазирлик жамоаси ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди.


Конференция кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олиниб, Ф.Ниязимбетовга Халқаро Турон федерацияси аъзоларининг рўйхатини шакллантириш, АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида янги ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек қисқа муддатда Тошкент шаҳрида Турон спорти бўйича биринчи тарихий Жаҳон кубоги мусобақасини юксак савияда ўтказиш вазифаси юкланди.

Отабек Эшмаматов АҚШдан махсус


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг