UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

04 май 17:10
Янгиликлар

Бошқалар

Тошкент Турон спорти бўйича тарихий Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Теглар :  Турон
2025 йил 15 июлда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида асос солинган Халқаро Турон федерацияси (International Turon Federation) қисқа муддатда жаҳон миқёсида тобора оммалашмоқда.

Тарихи минг йилларга бориб тақаладиган миллий спорт туримиз бугунги кунда Европа, Осиё ва Америка қитъасидаги 20дан ортиқ давлатда ўз бўлимларини очди. 

Халқаро Турон федерацияси ушбу спорт тури оммавийлигини янада ошириш мақсадида биринчи Жаҳон чемпионатини ўтказишга қарор қилди. Ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказиладиган мазкур мусобақага Турон спортининг ватани Ўзбекистон, янада аниғи Тошкент шаҳри мезбонлик қилади. 

Тарихий мусобақа U-15, U-17 ҳамда U-19 ёш тоифаларида ўтказилиб, унда ўғил болалар 11та, қизлар эса 10та вазн тоифасида ўзаро беллашади. Шунингдек биринчи Жаҳон чемпионатида иштирокчилар эркин машқ йўналишида ҳам ўз маҳоратини намойиш этишлари мумкин.

Илк маротаба ташкил этиладиган Жаҳон чнмпионатида АҚШ, Канада, Мексика, Венесуэла, Боливия, Чили, Буюк Британия, Голландия, Полша, Туркия, Марказий Осиё давлатлари ҳамда мезбон Ўзбекистон каби жами 20дан ортиқ давлатдан 200 нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Жаҳон чемпионати баҳслари жорий йил 1-5 июнь кунлари Тошкентдаги ЖАР спорт мажмуасида ташкил этилади. 

Аждодларимиздан мерос бўлган Турон спорт турининг ҳақиқий шиддати ва жозибасидан завқ олишни истасангиз, 2026 йил 1-5 июнь кунлари ЖАР спорт мажмуасига ташриф буюринг.

Ҳурмат билан, Отабек Эшмаматов - Халқаро Турон федерацияси Жамоатчилик билан алоқалар ва медиа билан ишлаш масалалари бўйича вице-президенти

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг