UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18Флойд Мейвезер: "50 ёшда ҳам ҳамон жаҳон боксининг юзиман" 0 17:46Клопп — Германия терма жамоасининг янги мураббийи! 0 17:07Амалдаги энг ёш жаҳон чемпиони камар ҳимоячи учун рингга кўтарилди 0 16:29"У чемпион ва нима қилишни ўзи ҳал қилади". Кличко Усикнинг чемпионлик камарларидан воз кечиш қарори ҳақида 0 15:58"Махачев билан жанг қилмоқчи эдим". Усман дю Плессига жавоб берди 0 15:23The Athletic ЖЧ-2026`нинг 50 нафар энг яхши футболчиси номини эълон қилди 0 14:47Naroditsky Memorial Rapid 2026. Синдаров ва унинг устози Мадаминов финал босқичида! 0 14:19Улуғбек Рашидов уч карра Осиё чемпиони! 0 13:44Нодиржон Мирзаҳмедов Тошкентдаги бокс оқшомида тезкор ғалабага эришди 0 13:16Илгиз Танташев бугунги ўйиндаги ҳакамлиги учун 1 баҳо олди + ВИДЕО 0 12:41"Оқ уй эффекти". Жастин Гэтжи учун 3,6 миллион долларлик шартнома ҳақида маълум қилинди 0 11:57Ўзбекистон Кубоги. Иккинчи кун 8 та вазнда ғолиб ва совриндорлар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:31SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Нодирбек блицда ҳам, умумий рўйхатда ҳам 2-ўринга кўтарилди! 0 10:55Мбаппе футбол тарихида ҳеч кимга насиб этмаган ЖЧ рекордини ўрнатди 0 10:26"У етарлича ақлли жангчи". Волкановски Макгрегор — Холлоуэй жанги ҳақида фикр билдирди 0

20 фев 09:06
Янгиликлар

Бошқалар

Халқаро Турон федерацияси АҚШ Конгресси томонидан эътироф этилди

Теглар :  Турон
Мамлакатимиз мустақиллигини биринчилар қаторида тан олган Америка Қўшма Штатлари 30 йилдан ортиқ вақт давомида республикамизнинг муҳим ва манфаатли ҳамкорларидан бирига айланди.

Икки давлат ўртасидаги муносабатлар мустаҳкам пойдевор асосида шаклланган бўлиб, анъанавий тарзда ўзаро ишонч ва стратегик шериклик руҳида ривожланиб келмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро ҳамкорликни барча соҳаларда янги босқичга олиб чиқиш борасидаги изчил саъй-ҳаракатлар ўз мевасини бера бошлади. Чунончи, ўтган 2025-йил Ўзбекистон – АҚШ муносабатлари тарихида янги саҳифа очди ва стратегик шериклик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Эътиборга молик жиҳати, томонлар ўртасидаги ҳамкорлик инвестиция, савдо, таълим, спорт, илмий тадқиқот ҳамда диний-маърифий йўналишларда изчил ривожланиб бормоқда. Ўзаро алоқаларни мустаҳкамланиши ва кенгайишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалга оширган ташрифлари ижобий рол ўйнагани шубҳасиз.

Маълумки, жаҳон спортида АҚШнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Бошқа соҳалар каби спорт йўналишида ҳам ўзаро алоқалар Ўзбекистон спортчиларининг халқаро майдонларда юқори натижаларга эришишига хизмат қилмоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг кўплаб спорт федерациялари АҚШ билан доимий алоқаларни йўлга қўйган.

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан спортга қаратилаётган алоҳида эътибор натижасида ўзига хос “Ўзбек спорти модели” шаклланди, десак муболаға бўлмайди. Бугунги кунда юртимизда Олимпия ва Паралимпия спорт турлари билан бир қаторда миллий спорт турлари ҳам жадал ривожланмоқда. Хусусан, ўзбек миллий спорт тури Турон яккакураши учун 2025-йил тарихий йил бўлди. Марказий Осиё, қолаверса туркий давлатларнинг миллий спорт турлари орасида илк бор АҚШнинг Ню-Ёрк шаҳрида Ўзбекистоннинг миллий спорт тури — Турон яккакураши бўйича халқаро бошқарув органи — Интернатионал Турон Федератион (Халқаро Турон Федерацияси) ташкил этилди.

Халқаро Турон Федерацияси вакиллари (АҚШ, Канада, Англия, Туркия ва Мексика) 2025-йил декабр ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференсияда иштирок этишди. Эътиборлиси, миллий спорт туримизнинг халқаро ташкилоти бош қароргоҳи Ню-Ёрк шаҳрида жойлашгани Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга ҳамда Турон яккакурашининг халқаро майдонда ривожланишига хизмат қилади.

2026 йил январь ойида Халқаро Турон Федерацияси президенти Фаррух Ниязимбетов АҚШ Конгресси томонидан бериладиган нуфузли Certificate of Special Congressional Recognition мукофоти билан тақдирланди.

Мазкур сертификат АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси, Нью-Йорк штатининг 11-округи вакили Никол Маллиотакис томонидан Фаррух Ниязимбетовнинг Халқаро Турон Федерацияси президенти этиб сайлангани ҳамда Турон спорт турини халқаро миқёсда ривожлантириш ва тарғиб этишдаги хизматларининг эътирофи сифатида тақдим этилди. Ушбу расмий эътироф Турон яккакурашининг бугунги кунда халқаро спорт майдонида тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб бораётганини яна бир бор тасдиқлайди.

2025-йилда Нью-Йорк шаҳрида ташкил этилган Халқаро Турон Федерацияси қисқа вақт ичида турли қитъаларда миллий федерацияларни шакллантириш, халқаро мусобақалар ўтказиш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш орқали фаолиятини изчил ривожлантириб бормоқда. АҚШ Конгресси аъзоси томонидан берилган мазкур эътироф ИТФ тарихида муҳим босқич бўлиб, федерациянинг халқаро нуфузи тобора ортиб бораётганидан далолат беради.

Халқаро Турон Федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг