UZ

Сўнгги янгиликлар

14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0

09 фев 18:13
Янгиликлар

Бошқалар

Халқаро Турон федерацияси тобора ривожланмоқда

Теглар :  Турон
Бугунги кунда International Turon Federation – Халқаро Турон федерацияси фаолиятни кенгайтириш ва ўзбек миллий яккакурашни жаҳон спорт майдонидаги мавқеини тобора мустаҳкамламоқда.

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида 2025 йилда ўзбекистонлик ватандош Фаррух Ниязимбетов томонидан ташкил этилган Халқаро Турон федерацияси бугун ўз тараққиётининг янги босқичига кўтарилмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўтган давр мобайнида федерация томонидан зарур ташкилий база шакллантирилди. Бу эса миллий спорт тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликнинг барқарор моделини яратиш ва иштирок этиш географиясини амалда кенгайтиришга киришиш имконини берди.

Ҳозирги кунда Халқаро Турон федерацияси таркибига Шимолий ва Жанубий Америка, Европа ва Осиё мамлакатларининг миллий ассоциациялари киради. Турон АҚШ, Канада, Мексика, Коста-Рика, Буюк Британия, Нидерландия, Туркия ва Японияда ривожланган. Янги Зеландия ва Мисрда миллий тузилмалар яратиш устида иш олиб борилмоқда.

Лотин Америкаси мамлакатларида Турон яккакурашини ривожлантириш алоҳида фаолият йўналиши бўлди. Боливияда миллий федерация давлат спорт органлари билан ҳамкорлик қилади. Бу ушбу яккакураш турининг расмий мақоми ва белгиланган спорт стандартларига мувофиқлигини тасдиқлайди.

Европада ушбу яккакураш турини ривожлантириш бўйича бошқарув органи вазифасини бажарувчи British Turon Association ташкилотининг ташкил этилиши муҳим қадамлардан бири бўлди.

Турон фаол халқаро кенгайишига қарамай, ўзининг тарихий ва маънавий ватани сифатида Ўзбекистон билан мустаҳкам алоқани сақлаб қолмоқда. Унинг ўзбек миллий анъаналарига асосланган фалсафаси, қадриятлари ва ахлоқий тамойиллари федерациянинг халқаро ва миллий тузилмалари орқали изчил тарғиб қилинмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг