UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 ноя 13:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хамзат Чимаев ҳам, Нассурдин Имавов ҳам тасдиқлади

Хамзат Чимаев Рамазон ойидан кейин ўрта вазн тоифасидаги UFC чемпионлик камарининг илк ҳимоясини ўтказади.

Мағлубият нималигини билмай келаётган россиялик аралаш яккакураш устасининг рақиби Франция шарафини ҳимоя қилаётган доғистонлик Насурдин Имавов бўлади. Ушбу маълумотни титул жангининг иккала иштирокчиси ҳам ижтимоий тармоқлардаги саҳфасида тасдиқлади.

"UFC билан яхши суҳбат бўлди. Мен уларга фақат камар учун жанг қилишимни айтдим! Кутиш керак бўлса, кутамиз. Бошқа айланма йўллар йўқ. Буюк нарсалар буюк тайёргарликни талаб қилади. Шак-шубҳа қилманг, мен тайёрман! Мен кутишга одатланмаганман, лекин бу сафар кутишга тўғри келади", - деб ёзди Имавов.

"Рамазондан кейин кўришамиз, Имомов. Сенда ўз курашинг устида ишлашинг учун вақтинг бор, ука!", - деб чорловша жавоб берди Чимаев.

Эслатиб ўтамиз, Хамзат Чимаев жорий йилнинг август ойида Лига байроғи остидаги тўққизинчи жангида жанубий африкалик Дрикус Дю Плессини ҳакамларнинг якдил қарори эвазига мағлуб этиб, ўрта вазнда янги UFC чемпионига айланганди. Нассурдин Имавов эса сентябрь ойида даъвогарлик жангида бразилиялик Кайо Борралльони очколар ҳисобига кўра енгиб, кетма-кет бешинчи ғалабасини қўлга киритганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг