UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 авг 19:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хитойлик таниқли UFC жангчиси унга ҳужум бўлгани ҳақидаги воқеани айтиб берди

Теглар :  Ядонг Сонг
Ҳикоя давомида Ядонг воқеа пайти хушёрликни йўқотгани, устига устак соғлом бўла туриб жиноятчиларга қаршилик кўрсата олмагани ҳақида ҳам сўзлаб берди...

Хитойлик энг яхши UFC жангчиси Ядонг Сонг яқинда дўсти билан эфирга чиқиб, қуролли ўғрилик қурбони бўлганлиги ҳақидаги даҳшатли воқеани айтиб берди. Жангчининг бахтига барчаси муваффақиятли якунланган. “Умримда биринчи маротаба қуролли шахслар ҳужумига учрадим. Дўстим билан мен ёқилғи қуйиш шахобчасига киргандик ва у ерда бизни 4 нафар қора танли одамлар кутиб турганди. Уларнинг машинасидаги давлат рақами беркитилган эди. Жиноятчилар бизни ўлдиришни эмас, балки заргарлик ва қимматбаҳо буюмларни талаб қилишди”, дея хотирлайди хитойлик жангчи. 


Ҳикоя давомида Ядонг воқеа пайти хушёрликни йўқотгани, устига устак соғлом бўла туриб уларга қаршилик кўрсата олмагани ҳақида ҳам айтиб ўтди: “Дўстим билан тирик қолганимиздан жуда хурсандмиз. Бу даҳшатли ҳикоя. Бундай вазиятга тушиб қолган ҳар қандай инсон учун шундай маслаҳат берардимки, улар сўраган ҳаммма нарсани беринг”.  Сонг айтиб ўтган ушбу сўзлар тўғри. Боиси, қаҳрамон бўлишга уриниб, ўз ҳаётингиз ва яқинларингизнинг ҳаётини хавф остига қўйиш аҳмоқгарчиликдир. Молиявий йўқотиш ўз ҳаётингиздан афзал эмас, ахир! Пул ва бошқа қимматбаҳо буюмлар топилади.

Сўнгги йилларда профессионал жангчиларга қилинган ҳужумлар ҳақидаги хабарлар анча камайиб қолганди. Ўтган ёзда Жаред Гордон босқинчиларнинг ҳужумини кўршапалак билан бартараф этганини ва ҳеч қандай муаммосиз у ҳужумни зарарсизлантирганини сўзлаб берган эди. Энг ҳайратланарли воқеа бразилиялик Польяна Виана иштирокида содир бўлган десак, муболаға бўлмайди. Спортчи билан боғлиқ ҳолат 2019 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида рўй берган. 

Жиноятчи эркак қўлида қурол борлигини айтиб, Виананинг қўлидан телефонни тортиб олмоқчи бўлади, бироқ аёл жангчи талончининг қуроли у қадар хавфли эмаслигини сезиб, ортга қайрилади ва икки зарба билан уни ерга ётқизиб, бўғиб қўяди. Польяна “қароқчи”ни таслим этгач, уни скамейкага ўтирғизиб, полиция келгунига қадар қўлини орқага қилдириб туради. Хуллас калом, биз хитойлик Ядонг Сонг ўзи билан бўлган воқеани тезроқ унутиб, “саккизбурчакка” аввалгидан ҳам кучлироқ бўлиб қайтишини тилаб қоламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг