UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 апр 09:05
Янгиликлар

Хоккей

Хоккей бўйича жаҳон чемпионати олдидан: Дастлабки рақибимиз – Қувайт

Теглар :  Хоккей
13-19 апрель кунлари шайбали хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк бора жаҳон чемпионатида иштирок этади.

IV дивизион ўйинлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ўтказилади.

Олти мамлакат: Арманистон, Индонезия, Малайзия, Эрон, Ўзбекистон ва Қувайт термалари келгуси йили учинчи дивизионга кўтариладиган омадли жамоани аниқлашади. Давра тизимидаги ўйинларга Адмирал Исаков шоҳ кўчасида жойлашган муз саройи мезбонлик қилади.

Ҳамюртларимиз дастлаб 13 апрель куни гуруҳдаги энг кучли рақиблардан бири Қувайт термасига рўбарў келишади. Эртасига мезбонлар билан тўқнашув эътиборимизни тортади. Бир кун дам олгач Эрон термаси билан куч синашиб, тўртинчи турда Индонезия термасини енгиш зарур бўлади. Ниҳоят, Малайзия термасига қарши ўйин билан турнирга якун ясаймиз.

Мухлислар эътиборига турнир тақвимини ҳавола қиламиз.

2025 йилги жаҳон чемпионати (IV дивизион)

Ереван, Арманистон

13 апрель, якшанба

15:00 Индонезия – Эрон 

18:00 Қувайт – Ўзбекистон 

21:00 Арманистон – Малайзия 


14 апрель, душанба

15:00 Қувайт – Индонезия

18:00    Эрон – Малайзия

21:00 Ўзбекистон – Арманистон


16 апрель, чоршанба

15:00 Эрон – Ўзбекистон 

18:00 Индонезия – Малайзия 

21:00 Қувайт – Арманистон 


17 апрель, пайшанба

15:00 Ўзбекистон – Индонезия 

18:00 Малайзия – Кувайт 

21:00 Арманистон – Эрон


19 апрель, шанба

15:00 Малайзия – Ўзбекистон 

18:00 Индонезия – Арманистон 

21:00 Эрон – Қувайт 


* Учрашувлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.


Мирзаҳаким Тўхтамирзаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг