UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 апр 21:34
Янгиликлар

Хоккей

Хоккей. Гампр жаҳон чемпионатининг расмий маскоти бўлади

Теглар :  Хоккей
Арманистон пойтахтида 13-19 апрель кунлари шайбали хоккей бўйича жаҳон чемпионати IV дивизиони ўйинлари бўлиб ўтади.

Ереван шаҳридаги мусобақанинг расмий тимсолини аниқлаш учун танлов кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

Маскот танловининг эксперт ҳакамлар ҳайъати муаллиф Элла Аматуни ишини ёқлаб овоз берди. Элла Дубайда таҳсил олаётган талаба, танловда зафар қучганидан ўта мамнунлигини таъкидлаб, маскотни қандай яратганини батафсил сўзлаб берди.

Ўзининг кучи, чидамлилиги ва чаққонлиги билан машҳур бўлган қўриқчи ит зоти Арман Гампр яқинлашиб келаётган хоккей чемпионатининг рамзига айланди. Бу ҳақда ahl.life хабар берди.

“Арман Гампр – бу асрлар давомида Арманистоннинг тоғли ҳудудларида одамларни қўриқлаб келган ноёб ит зоти. Кучли ва катта танаси, қалин юнги ҳар қандай иқлим шароитида уни ҳимоя қилади. Содиқлиги чемпионлик учун мукаммал тимсолга айлантиради. Ишончим комилки, бу рамз рақобат руҳини мукаммал тарзда қамраб олади”, - деди Элла Аматуни.

Эслатиб ўтамиз, 13-19 апрель кунлари ўтадиган хоккей бўйича жаҳон чемпионати IV дивизионида олтита мамлакат: Арманистон, Ўзбекистон, Эрон, Қувайт, Малайзия ва Индонезия терма жамоалари иштирок этади.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг