UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 сен 15:17
Янгиликлар

Хоккей

Хоккей. Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон Очиқ Чемпионати старт олмоқда

Теглар :  Хоккей
26 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Очиқ Чемпионатининг янги мавсуми старт олади.

Мусобақа U10, U12 ва U14 ёш тоифаларидаги ўсмир жамоалари ўртасида ўтказилади. 

Ўйинлар мамлакатнинг бош муз саройи — Ҳумо Аренада, шунингдек, Самарқанд шаҳридаги "Family Park" муз майдонида бўлиб ўтади.

2025–2026-йилги мавсумда қуйидаги жамоалар музга тушади: Humo Wings (Тошкент), Humo Sky (Тошкент), "Снезжий Барс" (Тошкент), "Шердор" (Самарқанд), "Торнадо" (Чимкент), СДЮСШ БИНОКОР (Тошкент), Hockey Planet (Тошкент), Rakhimjan (Олмаота), Алма-Ата (Олмаота).

Ўтган мавсумда Ўзбекистон Республикаси Очиқ Чемпионати уч ёш тоифасида — U9, U12 ва U15 бўлиб ўтган эди. U9 кичик гуруҳида олтин медалларни Ҳумо-1 (Тошкент) жамоаси қўлга киритган. U12 тоифасида чемпионлик унвонига Ҳумо Академияси (Тошкент) сазовор бўлган. U15 катта ёш гуруҳида эса ғолибликни Туран (Чимкент) жамоаси қўлга киритган.

Чемпионат ёш хоккейчиларнинг спорт маҳоратини ривожлантиришга хизмат қилади. Бундай мусобақалар келажак авлоди шаклланиши учун пойдевор бўлиб, улар юртимиз шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қиладиган спортчиларга айланишига ёрдам беради.

Мусобақа очилиши 26 сентябр куни бўлиб ўтади. U14 тоифасидаги илк учрашувда кичик Ҳумо Арена музида “Ҳумо Sky” (Тошкент) ва “Алма-Ата” (Алмата) жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув соат 14:40 да бошланади. ОАВ вакиллари, мухлислар ва барча хоккей ишқибозларини ёш спортчиларни қўллаб-қувватлашга ва янги хоккей мавсумининг стартига гувоҳ бўлишга таклиф қиламиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг