UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 мар 21:21
Янгиликлар

Хоккей

Хоккей. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси ўз дивизионида чемпион бўлди ва юқори лигага йўл олди

Теглар :  Хоккей
Ўзбекистон U-18 терма жамоаси ўзининг илк Жаҳон чемпионатида (III дивизион, Б гуруҳи)да ғалаба қозонди.

28 февраль - 6 март кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган турнирда йигитларимиз илк уринишдаёқ юқорироқ дивизионга кўтарилишди. Вакилларимиз келаси мавсумда U-18 Жаҳон Чемпионатида III дивизионнинг А гуруҳида иштирок этишади.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги барча ўйинларда ғалаба қозонди: Жанубий Африка Республикаси (12:0), Люксембург (12:1), Туркманистон (8:2) ва Босния ва Герцеговина (11:3). Ниҳоят, 6 март куни ҳал қилувчи баҳсда Таиланд жамоаси устидан 3:2 ҳисобида қийин ғалабага эришилди. 


Ўтган йили бизнинг йигитлар Таиланд терма жамоаси билан Осиё ва Океания Кубогида (Тошкент ва Самарқанд, апрель 2024) икки бор тўқнаш келишган эди. Ўшанда Ўзбекистон чемпион бўлиб, гуруҳ босқичида таиландликларни 7:5 ҳисобида, финалда эса 2:1 ҳисобида енгган эди. Бу сафар жаҳон чемпионатида кураш яна ҳам кескин кечди. Ғалаба келтирган шайбани учрашув тугашига 5 дақиқа қолганида Жамоамизнинг энг яхши бомбардирларидан бири – Жасурбек Рустамхонов киритди.

Жамоа сардори Рустамхонов 5 ўйинда 22 очко (14 гол + 8 ассист) жамғариб, турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Жасур, шунингдек, ёш юлдуз Салоҳиддин Азимов ўтган мавсумни Чехияда ўтказди. Қолган йигитлар эса Қозоғистон ёшлар лигасида "Tashkent Select" жамоаси сафида ўйнашди.

Ўзбекистоннинг ушбу терма жамоаси Тошкентнинг иккита клуби – "Ҳумо" ва "Бинокор" тарбияланувчиларидан иборат. Улар 2018 йилда ташкил этилган Ўзбекистон Хоккей Федерациясининг муваффақиятли фаолиятининг натижасидир. Бугун улар ЎХФнинг фахри!

Чемпионларимизни тайёрлаган мураббийлар штабини алоҳида тилга олиш лозим – Нормундс Сеейс, Абдумажид Носиров ва Роман Кривомазовга ташаккур!

Апрель ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам жаҳон чемпионатида ўз дебютини ўтказади. Улар IV дивизионда Арманистонда ўтадиган мусобақада қатнашишади. Таркиб тажрибали ўйинчилардан иборат бўлса-да, асосий куч бугун Бангкокда Жаҳон Кубогини кўтариб турган йигитлар бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг