UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 апр 07:52
Янгиликлар

Хоккей

Хоккейчиларимиз катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттиришмоқда + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Хоккей
Хабарингиз бор, хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионатида иштирок этади.

Март ойининг бошида ёшлар терма жамоамиз ўз ёш тоифасидаги Жаҳон Чемпионатида дебют қилганди. Таиланд бўлиб ўтган дебют мусобақа вакилларимиз учун муваффақиятли бўлди – ёшлар III B дивизионида ғалаба қозониб, нафақат чемпионликни, балки кейинги босқичга – III А дивизионига кўтарилишди ҳам.

Эндиликда ушбу ютуқни катта ёшли Миллий терма жамоамиз такрорлашга ҳаракат қилади. Шу йил 13-19 апрель кунлари улар Арманистон пойтахти Ереванда бўлиб ўтадиган IV дивизион мусобақасида ўз дебютини ўтказади.

Рақибларимиз Арманистон, Эрон, Қувайт, Индонезия ва Малайзия терма жамоалари бўлади. Уларнинг барчаси илгари жаҳон чемпионатларида иштирок этган, ягона дебютант эса – Ўзбекистон.

Миллий терма жамоамизнинг асосини U18 ёшлар терма жамоасининг чемпион йигитлари ташкил қилади, уларга бир неча йиллардан бери “Ҳумо” жамоасида ўйнаб келган катта ёшли хоккейчилар қўшилади.

Вакилларимиз айни пайтда мусобақага ҳозирлик кўришмоқда. Улар 11 апрель куни Арманистонга жўнаб кетишади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг