UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 ноя 11:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Холли Холм WBA чемпионлик камари учун жанг қилади

Аёллар ўртасида енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Холли Холм 3 январь куни Пуэрто-Риконинг Сан-Хуан шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлиш учун уриниб кўради.

У Стефани Ханга қарши енгил вазн тоифасидаги WBA чемпионлик камари учун рингга кўтарилади. Бу икки америкаликнинг чемпионлик жанги Аманда Серрано ва Эрика Круз ўртасидаги бокс оқшомининг иккинчи муҳим воқеаси бўлади.

Бу ҳақда Most Valuable Promotions промоутерлик компанияси расман маълум қилди.

Маълумот учун, 44 ёшли Холли Холм июнь ойида узоқ танаффусдан сўнг Иоланда Вегани ҳакамларнинг якдил қарори эвазига мағлуб этганди. Холли ММАга ўтишдан олдин 2002 йилдан 2013 йилгача профессионал рингда қатнашиб, шу вақт ичида WBC, WBF ва IBA чемпионлик камарларини қўлга киритган. 2022 йилда Холм Халқаро бокс шон-шуҳрат залига киритилди. Унинг боксдаги рекорди 34 ғалаба, 2 мағлубият ва 3 дурангдан иборат.

35 ёшли Стефани Хан профессионал фаолиятида мағлубият нималигини билмай келяпти. Унинг ҳисобида 11 ғалаба бор. Шу йилнинг февраль ойида у Ханна Терлепни нокаутга учратиб, енгил вазн тоифасида WBA чемпионлик камарини қўлга киритди. Август ойида Паулина Ангелни очколар ҳисобига кўра ютиб, камар ҳимоясини муваффақиятли ўтказди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг