UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди 0 09:45Оксана Чусовитина ҳам Осиё ўйинларига боради! 0 22:05Аичи-Нагоя. Замонавий бешкурашчиларимиз Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлашди 0 21:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Олтита терма жамоамиз ҳам мусобақани ғалаба билан бошлади 0 19:02Макгрегор Холлоуэйга қарши жангдаги мағлубиятдан норози 0 18:24"Насаф"нинг Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақаси 1-туридаги рақиби ҳақида 0 17:45Акбар Абдуллаев ва яна 3 нафар спортчи DWCS турниридан кейин UFC билан шартнома имзолади 0 17:12Сув полочи қизларимизнинг Осиё ўйинларида қатнашадиган таркиби эълон қилинди 0 16:30Царукян тасдиқлади: UFC юлдузи Руффига қарши жангда унинг бурчагида бўлади 0 15:46Ямаль ўзини Месси, Роналду ва Марадона билан солиштирди 0 15:02Аичи-Нагоя-2026: спорт гимнастикаси бўйича эркаклар жамоамиз таркиби эълон қилинди 0 14:26Дана Уайт UFC 331 турнири учун янги бонусни эълон қилди 0 14:07"Агар унга ютқазсам, ҳаммаси нарсамни йўқотаман" - Арман Царукян 0 13:41Расман! Лазизхон Ўзбековга Холмурод Нурматовдан реванш олиш имкони берилди (ПОСТЕР) 0 13:15"Насаф" бугун ОЧЛ 2 мусобақасида ўз юришини бошлайди 0

19 дек 09:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Холли Холм Ронда Роузи билан реванш жангига тайёр

Агар Ронданинг яккакурашларга қайтиши ҳақидаги миш-мишлар тасдиқланса, енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Холли Холм исталган вақтда Роузидан реванш олишга тайёр.

Хусусан, Ариэль Хельванига берган интервьюсида Холли Дана Уайтнинг 2015 йил ноябрь ойида Роузини нокаутга учратганидан кейин у билан зудлик билан реванш олишдан бош тортгани ҳақидаги сўзлари ҳақиқатга тўлиқ мос келмаслигини тушунтирди.

"Агар унинг ҳақиқатан ҳам қайтмоқчи эканлигини билганимда, мен реваншга аниқ рози бўлардим. Савол очиқ эди: у қачон қайтиб келади? Жангни қанча кутишим керак? Фаол бўлиб қолишни истардим. Мен жангчиман - бу мен шуғулланадиган иш. Мен ҳар доим Ронда билан реваншга тайёр эдим, лекин у буни хоҳлаганми-йўқми, билмайман. Аммо мен ҳар доим унга қасос олиш учун имкон беришга тайёр эдим ва бу таклиф ҳали ҳам ўз кучида. Мен ҳали ҳам шу ердаман", - деди Холм.

Шу ой бошида Ронда Роузи бокс бўйича енгил ва биринчи ярим ўрта вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони ирландиялик Олимпиада чемпиони Кэти Тейлор билан жанг юзасидан музокара бораётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Роузининг машғулотларни давом эттираётган ҳамда аъло даражадаги спорт формасида бўлган Жина Карано ўртасида жанг бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалмоқда.

Шу йил бошида UFC’ни тарк этган 44 ёшли Холли Холм 3 январь куни Пуэрто-Риконинг Сан-Хуан шаҳрида рингга кўтарилади. У енгил вазн тоифасида WBA чемпионлик камарини ҳамюрти Стефани Хандан тортиб олиш учун уриниб кўради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг