31 июл 18:46
Янгиликлар
Крис Сайборг Ронда Роузига "вызов" ташлади
Бироқ, ташкилот "Most Valuable Promotions" (MVP) компанияси томонидан сотиб олингани ҳақидаги хабар уни нафақага чиқишни кечиктириш ҳақида ўйлашга мажбур қилди.
Бразилиялик аралаш яккакураш устаси америкалик Ронда Роузи билан жанг қилиш учун лигада қолишга тайёрлигини билдирди. Роузи май ойида MVP байроғи остида профессионал фаолиятини муваффақиятли тиклаб, Жина Каранони 17 сония ичида қўл бўғиш усули (армбар) билан таслим этган эди.
"Ҳей, Ронда, менда бир ғоя бор! Тахмин қилай – яна нафақага чиқдингми?", – деб ёзди "Сайборг" ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ва MVP чемпионлик камари учун ўтказиладиган супержангнинг ўзи ясаган постерини жойлаштирди.
Шу билан бирга, Ронда Роузи яқинда берган интервюсида MVP ММА байроғи остида яна бир жанг ўтказиши мумкинлигини истисно қилмади.
Крис "Сайборг" Жустино ва Кетлин Вейра ўртасидаги ярим енгил вазн тоифасидаги чемпионлик жанги 22 август куни Тампа шаҳрида бўлиб ўтадиган PFL турнирининг марказий воқеаси бўлади.

Фикрлар