UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 апр 19:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Холматов рақибидан ярим килограмм оғирроқ, Жалоловнинг рақиби эса... Астанадаги бокс оқшоми иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида иштирок этди (Тўлиқ натижалар)

Эртага Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Top Rank промоутерлик компанияси томонидан профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Унда ўзбекистонлик икки чарм-қўлқоп устаси — оғир вазнли Баҳодир Жалолов ҳамда ярим енгил вазн тоифасида WBA камари учун собиқ даъвогар Отабек Холматов ҳам иштирок этади.

Боксчилар бугун турнир олдидан вазн ўлчаш маросимида қатнашиб, ўзаро юзма-юз келди. Натижалар қуйидагича:

Марказий жанг, ўрта вазнда WBO ва IBF камарлари учун 12 раундлик жанг (лимит - 72,6 кг)

Жанибек Алимханулы (Козоғистон, 16-0, 11 КО) — 72,35 кг

Анауэль Нгамиссенге (Франция, 14-0, 9 КО) — 72,05 кг.

Иккинчи асосий беллашув, супер ярим енгил вазн тоифасида 10 раундлик беллашув (лимит - 58,9 кг)

Султан Заурбек (Козоғистон, 19-0, 13 КО) — 59,9 кг

Азинга Фузиле (ЖАР, 18-2, 12 КО) — 58,74 кг.

Супер оғир вазн тоифасида 10 раундлик беллашув

Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон, 14-0, 14 КО) — 114,10 кг

Игорь Шевадзуцкий (Украина, 12-2, 10 КО) — У бугун Астана шаҳрига етиб келиши кутилмоқда.

Супер енгил вазн тоифасида 10 раундлик беллашув (лимит - 64,4 кг)

Батир Жукембаев (Козоғистон, 23-1, 17 КО) — 64,35 кг

Кейн Гарднер (Буюк Британия, 17-4, 7 КО) — 63,60 кг.

Иккинчи энг енгил вазн тоифасида 6 раундлик беллашув (лимит - 55,2 кг)

Махмуд Сабирхан (Козоғистон, дебют) — 55,34 кг

Данг Дак Хайнх (Вьетнам, 2-1, 2 KO) — 54,78 кг.

Аёллар ўртасида энг енгил вазн тоифасида 2 дақиқадан иборат 8 раундлик беллашув (лимит - 53,5 кг)

Балауса Муздиман (Козоғистон, 6-0, 5 КО) — 54,46 кг

Мария Тереза Пинили (Филиппин, 7-1, 2 КО) — 53,26 кг.

Ярим енгил вазн тоифасида 8 раундлик беллашув (лимит - 57,1 кг)

Отабек Холматов (Ўзбекистон, 12-1, 11 КО) — 57,4 кг

Жейсон Кано Манигос (Филиппин, 30-12-2, 20 КО) — 56,92 кг.

Ярим ўрта вазн тоифасида 6 раундлик беллашув (лимит - 69,9 кг)

Торехан Сабирхан (Козоғистон, дебют) — 69,1 кг

Йиржи Хауке (Чехия, 4-6, 2 КО) — 70 кг.

Ярим ўрта вазн тоифасида 4 раундлик беллашув (лимит - 69,9 кг)

Акниет Алимбай (Козоғистон, 2-0, 1 КО) — 70,30 кг

Йозеф Дубски (Чехия, 1-0, 1 КО) — 70,20 кг.

Ярим ўрта вазн тоифасида 4 раундлик беллашув (лимит - 69,9 кг)

Алишер Абдуалим (Козоғистон, 3-0, 2 КО) — 70 кг

Ашиш Чаудхари (Ҳиндистон, 3-0, 0 КО) — 70,6 кг.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг