UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

31 май 09:39
Янгиликлар

Бокс/ММА, Олимпия ўйинлари

ХОҚдан жавоб! IBA'га аъзо мамлакатлар Лос-Анжелес 2028 Олимпиадасида иштирок этмайди, жумладан Ўзбекистон ҳам!

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA)га аъзо бўлган миллий спорт федерация боксчилари 2028 йилда Лос-Анжелес (АҚШ) шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиадада иштирок эта олмайди.

Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) баёнотида айтилади.

Ҳужжатга кўра, IBA'га Токио ва Париждаги ўйинлар учун саралаш турнири ўтказишга рухсат берилмаган ва бокс ҳозирча 2028 йилги Олимпиада дастурига киритилмаган.

"Олимпия боксига ишончли, яхши ташкил этилган халқаро федерация керак. Миллий федерацияси IBA таркибига кирувчи ҳар қандай боксчи Лос-Анжелесдаги Олимпия ўйинларида иштирок эта олмаслиги аллақачон аниқ бўлиб улгурди. Ўзини ҳурмат қиладиган ҳар қайси Миллий олимпия қўмитаси бундай миллий бокс федерацияларини ўз аъзолигидан чиқариши шарт", — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, бир кун аввал IBA Олимпиада турнирини ташкил этишга ҳеч қандай алоқаси йўқлигига қарамай, 2024 йилги Олимпиада совриндорларига мукофот пулларини тўлашини маълум қилганди.

"ХОҚ мукофот пулларини тўлаш бўйича IBA қарори матнини олди. IBA'да авваллари бўлгани каби, бу маблағлар қаердан келганлиги умуман аниқ эмас. Молиявий компонентнинг тўлиқ шаффофлиги ХОҚ IBA ваколатларини тан олмаслиги сабабларидан бири бўлди”, — дейилган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, 200 дан ортиқ миллий федерациялар, жумладан, Ўзбекистон ҳам IBA'га аъзо ҳисобланади. Ташкилотнинг айни дамдаги раҳбари россиялик Умар Кремлёв.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг