UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 окт 14:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хорхе Масвидал судда 5,3 миллион доллар ютиб олди

UFC фахрийси Хорхе Масвидал ўтган йили Нейт Диасга қарши ўтказилган бокс жанги учун гонорар тўламаган Fanmio компаниясига қарши судга даъво аризаси киритганди.

Суд қарорига кўра, промоутер Масвидалга 5 315 268 доллар ва қўшимча фоиз тўлайди. Хорхе Диас билан олти миллион доллар гонорарни кўзда тутувчи жанг шартномасини имзолаганидан кейин даъво аризаси берганди. Ўшанда агар у ғалаба қозонса, етти миллион долларга кўтарилади. Масвидал жангда мағлуб бўлган ва якунда фақат бир миллион доллар ҳамда 150 000 доллар аванс олди.

Масвидалнинг рақиби Нейт Диас ҳам Fanmio онлайн-платформаси ҳамда промоутерни судга бериб, унга ҳам ўтказилмаган тўловларни талаб қилган. Диаснинг сўзларига кўра, Fanmio унга Масвидал билан жанг учун 10 миллион доллар тўлашга рози бўлган. Даъвога кўра, Fanmio Диасга олдиндан бир миллион доллар ва жангдан кейин яна тўққиз миллион доллар тўлашга ваъда берган.

Ишни кўриб чиққан мустақил ҳакам Диас фойдасига қарор чиқариб, унга олти миллион доллар, шунингдек, шахсан жавобгар деб топилган Fanmio асосчиси Соломон Энгелга қарши 500 000 доллар миқдорида қўшимча жарима, адвокатлар тўлови ва фоизларни тайинлади. Айни пайтда Диас ушбу арбитраж қарорининг федерал судья томонидан якуний тасдиқланишини кутмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг