UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 сен 10:52
Янгиликлар

Футбол

Хосе Венансио Лопес Парагвайдан қабул қилиб олинган йирик мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Тошкентда ўтаётган Жаҳон чемпионатининг 2-турида Парагвайга бой берилган (1:4) ўйин хақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

– Мағлубиятнинг асосий сабаби нима бўлди?

– Чунки Парагвай бугун биздан яхшироқ ўйнади. Улар ўйинни назорат қилишди, вазиятларни голга айлантиришди. Сабаб шунда.

– Мухлислар сиздан кўп нарса кутишганди, бироқ маълум сабабларга кўра натижалар у қадар яхши бўлмаяпти...

– Биз бор кучимизни ишга соляпмиз. Бугун ҳам ғалаба учун боримизни бердик. Ўйин охирига қадар ҳаракат қилдик. Бизда гол уриш учун етарли вазиятлар бор эди, аммо ҳужумларни якунлай олмадик. 

– Гуруҳ босқичидаги учинчи ўйин биз учун қандай аҳамият касб этади?

– Коста-Рикага қарши ўйин биз учун Жаҳон чемпионати финалига тенг. Фақат ғалаба қозонишимиз керак.

– Бугун стандарт вазиятлардан фойдаланишда муаммолар юзага келди...

– Биз гол уришга ҳаракат қилдик, аммо буни уддалай олмадик. Стандарт вазиятлар бўйича машғулотларда ишлаганмиз, аммо ўйинда гол уришнинг имкони бўлмади. Вазиятларни якунлашда муаммоларга дуч келдик. Якуний нуқтани қўйишда оқсадик. 

– Кейинги босқичга чиқиш учун имкониятимизни қандай деб ҳисоблайсиз?

– Фақат ғалаба қозонишимиз керак. Ягона йўли - ғалаба!

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг