UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 июл 07:46
Янгиликлар

Енгил атлетика

Хушхабар: Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига дастлабки лицензиялар қўлга киритилди!

Бугун Париж шаҳрида пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати бошланди.

Қувонарлиси, аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Асила Мирзаёрова 5 метр 13 см натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Эътиборлиси, Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби Асила Мирзаёрова жаҳон чемпионатидаги ушбу натижаси орқали келгуси йил Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Паралимпия ўйинларига ҳам лицензияни қўлга киритди.

Бу пара енгил атлетикачиларимиз орасида Париж-2024 Паралимпия ўйинлари учун илк лицензияга айланди.

Шунингдек, аёллар ўртасида F41 классида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Кубаро Ҳакимова 9 метр 83 см натижа билан кумуш медални қўлга киритди. Бу ёш ва иқтидорли пара атлетимиз ҳам ушбу натижа орқали Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни нақд қилиб қўйди.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
10 июл 09:56:08
Эркин Якубов
Олға, Ўзбекистон! Қолганлар, четга ўтинглар, Ўзбекистон келаяпти, акс ҳолда оёқ остида қолиб кетасанлар!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг