UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 май 11:39
Янгиликлар

Дзюдо

Хушхабар! Вячеслав Перетейко Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Ҳакамлар қўмитаси бу борада Ўзбекистон дзюдо федерациясига расмий мактуб йўллади ва тегишли сертификатни тақдим этди.

Ҳужжатда айтилишича, халқаро тоифадаги рефери Вячеслав Перетейко Париж-2024 Олимпиадасининг дзюдо баҳсларини бошқариб борувчи ҳакамлар рўйхатига расман киритилган. 

Таъкидлаш жоиз, Вячеслав Перетейко IJF байроғи остида ўтказиб келинаётган мусобақаларда ҳакамлик қилиб, ўзини ижобий томондан намоён эта олди. Бу эса ўз ўрнида унинг ҳакамликдаги энг олий орзусини рўёбга чиқарди.  

"Қадрли Вячеслав Перетейко! Биз сизни олимпия ўйинларида ҳакамлик қиладиган реферилар сафидан жой олганингиз билан табриклаймиз. Сиз бунга ўз меҳнатингиз ҳамда IJF байроғи остида ўтказилаётган турнирлардаги муваффақиятли ҳакамлигингиз орқали эришдингиз. Сизга бўлажак Олимпиадада ҳам омад тилаймиз", дейилади Армен Багдасаров, Ки-Йонг Жеон ва Даниэл Ласкау имзолаган мактубда.    


МАЪЛУМОТ УЧУН:

Вячеслав Перетейко - 1981 йил 19 январда Тошкент шаҳрида дунёга келган. Спортчилик фаолияти давомида асосан -90 кг вазн тоифасидаги беллашувларда юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилган. Афина-2004 Олимпиадаси иштирокчиси, Осиё чемпионатларининг кумуш ва бронза, Осиё ўйинларининг бронза медали совриндори бўлган. 2020 йилги Токио Паралимпия ўйинларида ҳакамлик қилган. 

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон дзюдо федерацияси Вячеслав Перетейкони ушбу муваффақият билан муборакбод этади. Токио-2020 Олимпиадасида Рамзиддин Саидов дзюдо беллашувларида ҳакамлик қилган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг