UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

31 янв 16:38
Янгиликлар

Оғир атлетика

Яна бир вазир Спорт федерациясига раис этиб сайланди

Янги Олимпия цикли учун Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раҳбарияти қайта шакллантирилди.

Бугун Ўзбекистон оғир атлетика федерациянинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда федерациянинг раҳбарияти таркиби қайтадан шакллантириб олинди. 

Даставвал, Спорт вазирининг ўринбосари, мамлакат оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов 2024 йил мобайнида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот бериб, Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик режаси ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг кун тартибидан ўрин олган бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Федерация Ижроия қўмитаси томонидан ташкилот раислигига Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Хидоятов Шерзод Саиджанович номзоди илгари сурилди. Йиғилиш иштирокчилари номзодни бир овоздан қўллаб-қувватлашди ва Ш.Хидоятов Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси этиб сайланди. 

Федерация раҳбариятининг қолган таркиби қуйидагича кўриниш олди:

Раиснинг биринчи ўринбосари: Маҳмудов Шаҳрулло Шарипович;
Раис ўринбосари: Иноятов Мираббос Миркомилович;
Раис ўринбосари: Расулов Рустам Абиджанович;
Раис ўринбосари: Холмирзаев Рахмон Донабаевич;
Бош котиб: Маҳмудов Олимжон Шарафутдинович.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг