UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 ноя 12:01
Янгиликлар

Қизиқарли!

"Янги нафас" оммавий югуриш мусобақаcи olamsport объективида ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  Янги нафас
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

“Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” шоири остида ташкил этилган мазкур лойиҳа бир вақтда Республикамизнинг 15 та шаҳрида ўтказилди. Пойтахтимиздаги “Ҳумо арена” комплексининг олдида бўлиб ўтган тадбир кўтаринки руҳда ташкил қилинди.

Пойганинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи, генерал-майор Шуҳрат Халмуҳамедов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этишди. 

Унда сўз олган расмийлар Президентимиз томонидан оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзи тарғиботига катта аҳамият қаратилаётгани, бунинг натижасида музаффар атлетларимиз халқаро майдонда юртимиз байроғини кўкларга кўтариб келишаётгани, бу каби тадбирлар ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшишини таъкидладилар.

Шундан сўнг юзлаб ҳамюртларимиз 3 км масофага ўтган пойга стартида саф тортишди. Қайд этиш жоиз, унда имконияти чекланган юртдошларимиз ҳам қатнашишди. 

Муросасиз баҳслар якунида ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Эркаклар:
1. Шаҳрам Абдураҳмонов – 9:09.11
2. Шерзод Надиёров – 9:40.20
3. Шербек Ҳайитов – 9:45.01

Аёллар:
1. Ангелина Насибуллина 12:55.70
2. Диана Бектемирова – 13:02.11
3. Зарнигор Туйғунова – 13:22.01

Паралимпия йўналиши, эркаклар:
1. Сардор Арзиқулов – 13:31.5
2. Владимир Баранов – 15:04.8
3. Камрон Давронбеков – 15:12.8

Аёллар:
1. Маҳлиёхон Ёқубжонова – 17:34.2
2. Ангелина Колесникова – 20:26.7
3. Шаҳина Азимова – 23:34.8

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг