UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 авг 18:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Японияда икки кун ичида икки боксчи жангдаги жароҳати сабаб вафот этди

Эътиборга молик жиҳати шундаки, ҳар икки япониялик боксчилар 28 ёшда бўлиб, улар битта турнир доирасида ўз жангларини ўтказишган эди.

Хиромаса Уракава Токиодаги турнирда оғир нокаутга учраганидан бир ҳафта ўтиб вафот этди. Бу ҳақда Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) ўз ижтимоий тармоқларида маълум қилди.

Манбага кўра, 2 август куни 28 ёшли спортчи саккизинчи раундда ҳамюрти Ёжи Сайтога нокаут билан ютқазган. Бир кун олдин худди шу турнирда бошқа бир япониялик боксчи - 28 ёшли Сигетоси Котари вафот этганди, у ҳам жангда бош қисмидан оғир жароҳатлар олган эди.

"WBO 2 август куни Токиодаги Коракуэн залида Ёдзи Сайтога қарши жангда олган жароҳатлари туфайли вафот этган япониялик боксчи Хиромаса Уракаванинг вафоти муносабати билан мотам тутади. Бу юракни эзувчи хабар Сигетоси Котари вафот этганидан икки кун ўтиб пайдо бўлди, у худди шу картдаги жангда олган жароҳатлари сабаб вафот этди. Ушбу ўта оғир дамда боксчиларнинг оила аъзолари ва яқинларига бокс жамоатчилиги номидан чуқур ҳамдардлик билдирамиз", - дейилади WBO баёнотида.

Маълумот учун, Хиромаса Уракава фаолияти давомида 14 та жанг ўтказиб, 10 та ғалаба ва 4 та мағлубият қайд этганди. Апрель ойида у айнан Котарини олтинчи раундда нокаутга учратиб, сўнгги ғалабасига эришган эди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг