UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 июн 15:06
Янгиликлар

Гимнастика

Ярим асрлик умр муборак, Оксана Чусовитина!

Бугун жаҳон спорти афсоналаридан бири, Олимпиада чемпиони ва кумуш медали совриндори, саккиз бор Олимпия ўйинлари иштирокчиси, қатор давлат мукофотлари соҳиби Оксана Чусовитина 50 ёшга тўлди.

Ўзбек ва жаҳон гимнастикаси юлдузи Барселона-1992 Олимпиадасининг олтин, Пекин-2008 Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби, жаҳон чемпионатларининг 3 та олтин, 4 мартадан кумуш ва бронза медаллари эгаси, Осиё ўйинларининг 2 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медали совриндори, 8 карра Олимпия ўйинлари иштирокчиси, “Ўзбекистон ифтихори”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвонлари, "Дўстлик", “Меҳнат шуҳрати” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари соҳиби ҳисобланади.

Оксана Чусовитина 1975 йил Бухорода туғилган. У дунёда саккизта Олимпиадада қатнашган ягона гимнастикачи ҳисобланади. У 1992 йилги Барселона Олимпиадасида олтин, 2008 йилги Пекин Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган. Олтин медални у Собиқ Иттифоқ мамлакатлари спортчиларидан тузилган жамоа таркибида, кумуш медални эса Германия терма жамоаси учун олган. 

1992 йилги вазият ўз-ўзидан тушунарли. 2008 йилги ҳолат бўйича эса бир қанча тушунмовчиликлар, турли вариантлар янграйди.


Германияга кетиш

"Опа" 2007 йилдан Германия терма жамоаси шарафини ҳимоя қила бошлайди. Бунга оилавий масалалар сабаб бўлган. Чусовитинанинг фарзанди Алишерда аниқланган оққон касаллиги уни Германияга боришга мажбур қилади. Молиявий томонлама қулай таклиф олган Оксана Германия шарафини ҳимоя қилади ва Олимпиадада кумуш медалга эга чиқади. Айнан ушбу пуллар эвазига унинг фарзанди касалликдан ҳалос бўлади. 2012 йилги Олимпиадада ҳам Германия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Оксана 2013 йилдан бошлаб яна Ўзбекистонга қайтади. Чусовитинанинг қайтишида ўша пайтда Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари бўлган раҳматли Мираброр Усмонов, шунингдек Бош котиб Ойбек Касимовларнинг улкан ҳиссаси борлигини алоҳида қайд этиш лозим.  

Орзу

Чусовитина Ўзбекистонга қайтгач, яна халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қила бошлайди. Жаҳон кубоги босқичлари, Осиё чемпионатлари, Осиё ўйинларидаги медаллар ва бошқа халқаро турнирлар... У Ўзбекистон учун Олимпиада медалини олишни энг катта орзуларидан бири сифатида бир неча бор такрорлаб келган. Афсуслар бўлсинки, Риода ҳам, Токиода ҳам қаҳрамонимизга медаль олиш насиб этмади. 

Токиодаги "байроқдорлик" ва хайрлашув

Токиода ёдингизда бўлса, аввалига уни байроқдор сифатида эълон қилиб, кейинчалик бу шарафли вазифани олиб қўйишганди. "Нима учун байроқдорликни олиб қўйишганини менга тушунтиришмади. Шунчаки мени бормаслигимни айтишди, тамом. Мотивацияни ўлдиришди. Бундай қилиш мумкин эмас. Шунчаки тушунтирса бўладику, барчамиз одаммиз, тушунамиз", деганди Чусовитина ўшанда. Бундай "чопилиш" ўз навбатида жаҳон ОАВида ҳам катта шов-шувга сабаб бўлганди. 

Спортга қайтиш

2021 йилнинг октябрь ойида Чусовитина яна катта спортга қайтишини ва 2022 йилги (кейинчалик 2023 йилга қолдирилган) Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришини эълон қилди. Орадан бироз муддат ўтиб эса Париж Олимпиадасида ҳам иштирок этиш мақсади борлиги ҳақида маълум қилди. 

2023 йили Ханчжоуда ўтказилган 19-Осиё ўйинларида Чусовитина ўзининг севимли йўналиши - таяниб сакраш баҳсларида қатнашди ва 4-ўринни олди.

Тошкентдаги лицензион турнирда Оксананинг чиқишини спорт ихлосмандлари кутишганди. Аммо жароҳат бунга йўл қўймади. Афсонанинг эртаги 49 ёшда шу тарзда якунланди. 


Натижалар

Олимпия ўйинлари:

Барселона-1992: олтин

Пекин-2008: кумуш


Жаҳон чемпионатлари:

Индианаполис-1991: олтин

Индианаполис-1991: олтин

Индианаполис-1991: кумуш

Париж-1992: бронза

Бирмингем-1993: бронза

Гент-2001: кумуш

Дебрецен-2002: бронза

Анаҳайм-2003: олтин

Мельбурн-2005: кумуш

Орхус-2006: бронза

Токио-2011: кумуш



Осиё ўйинлари:

Хиросима-1994: бронза

Хиросима-1994: бронза

Пусан-2002: олтин

Пусан-2002: кумуш

Пусан-2002: кумуш

Пусан-2002: олтин

Инчон-2014: кумуш

Жакарта-2018: кумуш


Европа чемпионати:

Амстердам-2007: кумуш

Клермон-Ферран-2008: олтин

Берлин-2011: кумуш

Брюссель-2012: кумуш.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг