UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 дек 10:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ярим миллиард долларлик Конор Макгрегор - Логан Пол жанги Мумбайда ўтказилади

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ҳамда америкалик блогер, актёр, боксчи ва World Wrestling Entertainment (WWE) федерацияси рестлери Логан Пол 2025 йилда ўзаро рингда тўқнаш келади.

Бокс қоидалари асосида ўтказиладиган асосида кўргазмали мақомда ўтказиладиган ушбу жангга Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри мезбонлик қилади. Бу ҳақда журналист Гленн Эмметт ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жангчиларга яқин манбаларга таянган ҳолда хабар берди.  

Хабарда айтилишича, ҳар икки спортчи жанг учун кафолатланган 250 миллион АҚШ долларидан гонорар олади. Ушбу катта жанг ташкилотчиси сифатида Ҳиндистоннинг бой оиласи - Амбанилар бўлиши айтилмоқда. Бу бокс кечаси Ҳиндистон туризм ва спорти ривожи учун хизмат қилади. 

Эътиборлиси, бу хабарни шахсан Конор Макгрегорнинг ўзи ҳам тасдиқлади. Ирландиялик Эмметтнинг ижтимоий тармоққа қўйган постига Ҳиндистон байроғи ва юракча қўйиш билан муносабат билдирган. 

Маълумот учун, 29 ёшли Логан Пол WWE, яъни рестлер бўйича АҚШ чемпиони ҳисобланади. У ўзининг сўнгги жангини шу йилнинг ёзида SummerSlam шоусида ўтказиб, ўз титулини Найтга ютқазиб қўйганди. Конор Макгрегор эса июнь ойида Майкл Чендлер билан жанг ўтказиши керак эди. Лекин охир-оқибат бу жанг бекор бўлганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг