UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 дек 08:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Яхши хабар! Азизбек Темиров ҳам акаси сингари фаолиятини АҚШда давом эттирадиган бўлди!

Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Азизбек Темировнинг фаолиятида катта янгилик рўй берди.

У LFA (Legacy Fighting Alliance) лигаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Tapology нашри хабар бермоқда. Ҳозирча шартнома тафсилотлари маълум эмас. Бироқ Азизбекнинг дебют жанги бўйича маълумотлар бор.

Темиров 2025 йилнинг 11 январь куни АҚШнинг Калифорния штати, Лемор шаҳрида ташкил этиладиган LFA 199 турнири доирасида октагонга кўтарилади. Унга ўша куни россиялик Магомед Шахбанов рақиблик қилади. 

LFA 199 турнирининг марказий жанги бразилиялик Ари Фариас ва Қозоғистон вакили Сабит Жусупов ўртасида кечади. Шунингдек, мусобақа доирасида россиялик таниқли поп-ММА жангчиси Шовхал Чурчаев ҳам LFA'даги дебют жангини ўтказади.

Ҳозирча Азизбек Темировнинг ўзи LFA'га ўтгани ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаганича йўқ. Ҳамюртимиз фаолияти давомида 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Магомед Шахбанов ҳисобида эса 4 та ғалаба бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг