UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 мар 09:17
Янгиликлар

Эшкак эшиш, Олимпия ўйинлари

Йўғе?! 2032 йилги Олимпиадада эшкак эшиш мусобақалари тимсоҳлар яшайдиган дарёда ўтказилиши мумкин

Олимпиада-2032'да эшкак эшиш мусобақалари тимсоҳлар яшайдиган дарёда ўтказилиши мумкин.

2032 йилги Олимпиада 23 июлдан 8 августгача Австралиянинг Брисбен ва Квинсленд шаҳарларида ўтказилади.

Квинсленд ҳукумати эшкак эшиш мусобақаларини Рокгемптон шаҳри яқинидаги Фицрой дарёсида ўтказишни таклиф қилди. Бу дарё тимсоҳлар яшайдиган ҳудуд сифатида танилган.

Бунгача ушбу жой турли мусобақалар олдидан эшкак эшувчиларнинг тайёргарлик базаси сифатида фойдаланилган.

"Рокгемптонда эшкак эшиш мусобақалари  ўтказилишини эълон қилишдан жуда мамнунман. Уларни Сиднейга кўчириш бўйича таклифлар бор эди, лекин бу Олимпиада шукуҳини бу ерда қолдириш учун ажойиб имконият, биз бу имкониятдан фойдаланишимиз керак", — деди Квинсленд бош вазири Дэвид Кризафулли.

Крокодилларни кўпайтириш билан шуғулланадиган ферма эгаси Жон Левернинг айтишича, мусобақалар хавфсиз бўлади.

"Тимсоҳлар асосан кечқурун фаол бўлади, мусобақалар эса кундузи ўтказилади. Улар асосан қирғоқда ов қилади, пойгалар эса чуқур сувда бўлади. Дарёга йўл олганингизда автобус остида қолишингиз эҳтимоли тимсоҳ ҳужумига учраш эҳтимолидан кўра юқори", — деди у.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг