UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 июн 21:06
Янгиликлар

Футбол

Ёш футболчилар учун байрам тадбири ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  НасафАкадемия
1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Қашқадарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясининг спортчи-ўқувчилари учун "Бахтли болалик" номли байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир аввалида спортчи-болалар "Насаф" ПФК музейида бўлиб, воҳа шонли жамоасининг бир неча йилдан буён қўлга киритиб келаётган совринлари, кубоклари билан танишишди.

Ёш футболчиларнинг кейинги саёҳат манзили "Насаф" ПФК ўқув-машғулотлар базаси бўлди. У ерда болалар футболчиларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди. 

"Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, ёрдамчи мураббий Шуҳрат Тошпўлатов ҳамда "Насаф" футболчилари ёш футболчи-ўқувчиларни байрам билан табриклаб, келажакда яхши футболчи бўлишлари учун бир қанча тавсияларини беришди. Ўқувчилар "Насаф" жамоасини футбол машғулотларини стадиондан томоша қилишди. 

Тадбир сўнгида футболчлар ва болажонлар билан эсдалик учун суратга тушишди.

Шавкат РЎЗИЕВ, Қашқадарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг