UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 июл 11:22
Янгиликлар

Дзюдо

Ёшларимиз Чехия ва Венгрияда ўтказиладиган Европа Кубокларига жўнаб кетишди + ФОТО

Камол Муродов мураббийлигидаги дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини яқин ўн кун давомида иккита нуфузли мусобақа кутиб турибди.

Аввалига 5-6 июль кунлари Чехия пойтахти Прага шаҳрида Junior European Cup 2025 мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу Европа очиқ чемпионати якунланганидан сўнг Чехиянинг Нимбурк шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Унда ёшларимиз ҳам иштирок этишади. 

Шундан сўнг, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 12-13 июль кунлари Венгриянинг Пакш шаҳрида ўтказиладиган Junior European Cup 2025 турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. 

Терма жамоамиз делегацияси ҳар икки турнир ҳамда халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш мақсадида Европа қитъасига жўнаб кетди. 

Сафар олдидан Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов терма жамоамиз аъзолари билан учрашди ва уларга дунёнинг турли кучли дзюдо мактаби вакиллари иштирокида ўтадиган нуфузли мусобақаларда ғалаба ёр бўлишини тилади. 

Маълумот учун, Чехия турнирида 4 қитъанинг 32, Венгрия мусобақасида эса 5 қитъанинг 39 давлатидан келадиган жами 1000 нафарга яқин дзюдочилар медаллар учун татамига чиқади.           

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг