27 дек 16:12
Янгиликлар
Бокс/ММА
YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО
Машҳур Ютубер Стивен "SteveWillDoIt" Пётр Ян Мераб Двалишвилига қарши жангда андерог бўлганини кўриб, 300 000 АҚШ доллари тикди.
Лига раҳбари Дана Уайтнинг яқин мулоқот доирасига кирувчи америкалик блогер Лас-Вегасда бўлиб ўтган UFC 323 турнирида шахсан ўзи иштирок этган. Унинг ўта қалтис гарови 1,2 миллион долларга айланганини биринчи қаторда туриб кузатган.
Жангда ғалаба учун имкониятлари анча юқори баҳоланган Мераб Двалишвили очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учраб, Пётр Янга чемпионлик камарини топширганди.

Ҳавола :
Фикрлар