UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 июл 22:40
Янгиликлар

Таэквондо

Ёзги Универсиада: Таэквондо терма жамоамиз аъзоси Марат Мавлонов кумуш медалга эга чиқди

Бутунжаҳон ёзги Универсиадасининг бешинчи кунги беллашувлари биз учун ниҳоясига етди.

Таэквондо бўйича миллий терма жамоамизнинг +87 кг вазн тоифасидаги вакили Марат Мавлонов совиндорлар қаторидан жой олди. У дастлабки босқичда малайзиялик Муҳаммад Луқман Ҳакимни 2:0, чорак финалда Озарбайжон вакили Ҳамидреза Бадриалиабадини 2:1, ярим финал босқичида эса украин спортчиси Андрей Харбарни 2:0 ҳисобида таслим этганини маълум қилгандик. Мусобақанинг ҳал қилувчи беллашувида Марат Корея Республикаси термаси аъзоси Канг Сангҳюн билан баҳс олиб борди. Шиддатли руҳда кечган беллашувнинг илк раунди Маратнинг фойдасига якунланди, бироқ кейинги икки раунд биз учун омадсиз кечди.

Шунга қарамай, Мавлонов таэквондо терма жамоамиз учун илк кумуш медалини тақдим этди. Энди таэквондочилар ҳисобида 1 та кумуш ва 3 та бронза медаллари бор.

Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони эса 9 тага етди: 2 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг