UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 июл 07:52
Янгиликлар

Гимнастика, Теннис, Дзюдо, Енгил атлетика, Сув спорти турлари

Ёзги Универсиада якунланди. Тарихни янгилаган ўзбек спортчилари медаллар жамғариш бўйича нечанчи ўринни эгаллашди? (Барча маълумотлар)

16-27 июль кунлари Германия давлати талаба-спортчиларнинг Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларига мезбонлик қилди.

Мазкур катта спорт фестивалида дунёнинг 113 давлатидан 18 та спорт тури бўйича жами 5 100 нафардан зиёд талаба-спортчи 234 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб борди. Ушбу комплекс мусобақа Германиянинг Бохум, Дуйсбург, Эссен, Мюльхайм-ан-дер-Рур, Хаген ва Берлин шаҳарларида ўтказилди.

Ўзбекистон спорт делегацияси ёзги Универсиадада 11 та спорт тури (камондан отиш, спорт гимнастикаси, енгил атлетика, сувга сакраш, дзюдо, бадиий гимнастика, эшкак эшиш, сузиш, стол теннис, таэквондо WT ва теннис бўйича 18 та олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи 53 нафар спортчидан иборат таркиб билан иштирок этди.

Ўзбекистон спорт делегацияси мусобақа якунларига кўра 5 та спорт тури бўйича (сузиш, бадиий гимнастика, енгил атлетика, таэквондо WТ, дзюдо) 4 та олтин, 4 та кумуш, 7 та бронза, жами 15 та медаль қўлга киритди. 

Ушбу натижа билан Ўзбекистон спорт делегацияси 113 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 13-ўринни, Марказий Осиё давлатлари орасида 1-ўринни эгаллалади. Япония 34 та олтин, 21 та кумуш, 24 та бронза медали билан биринчи ўриндан жой олди. Хитой 30 та олтин, 27 та кумуш, 17 та бронза медали билан 2-поғонани банд этган бўлса, узоқ вақт пешқадам бўлиб келган АҚШ якунда 28 та олтин, 27 та кумуш, 29 та бронза, жами 84 та медаль билан кучли учликка якун ясашди. Медаллар сони бўйича айнан америкаликлар тенгсиз бўлишди. 

Кучли ўнталикдан Корея Республикаси, Италия, Германия, Жанубий Африка Республикаси, Туркия, Хитой Тайпейи ва Польша терма жамоалари жой олишди. Қўшниларимиз Қозоғистон 37, Қирғиз Републикаси 38-ўринни банд этишди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Универсиадалар тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди.

Маълумот учун, 2013 йил Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси томонидан жами 19 та медаль (2 та олтин, 7 та кумуш ва 10 та бронза) қўлга киритилиб, якунда умумжамоа ҳисобида 24-ўринни эгаллагандик. 

2019 йил Наполи (Италия) шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида эса Ўзбекистон спорт делегацияси томонидан жами 8 та медаль (2 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза) қўлга киритилиб, умумжамоа ҳисобида 19-ўриндан жой олгандик. 

Шунингдек, Универсиадалар тарихида илк бор сузиш, бадиий гимнастика ва енгил атлетика спорт турларидан медаллар қўлга киритилди. Кеча мусобақанинг сўнгги куни енгил атлетика бўйича терма жамоамиз аъзоси Шарифа Давронова уч хатлаб сакраш дастурида ўзининг шахсий рекордини (14.30 м) янгилаб, 14.33 м натижа билан Ўзбекистон учун тўртинчи олтин медални қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг