UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 июл 11:52
Янгиликлар

Гимнастика, Таэквондо

Ёзги Универсиададаги медалларимиз 6 тага етди, 4 таси Тахминага тегишли. Ўзбекистон медаллар жамғариш бўйича нечанчи ўринда?

Германияда талаба-спортчилар ўртасидаги Ёзги Бутунжаҳон Универсиада ўйинлари қизғин курашлар остида давом этмоқда.

Мусобақанинг кечаги кунги баҳслари Ўзбекистон спорт делегацияси учун омадли келди. Бадиий гимнастикачимиз Тахмина Икромованинг бир ўзи 2 та олтин, 1 та кумуш медалларини қўлга киритди. Бир кун аввал у яна бир кумуш медалга сазовор бўлган эди. Тахмина иккинчи олтин медалига 28.700 балл эвазига тасма билан бажарилган машқларда эга чиқди.     

Таэквондо WT бўйича терма жамоамиз вакиласи Мадина Мирабзалова ўз вазн тоифасида бронза медали билан тақдирланди. Бу билан Ўзбекистон спорт делегациясининг медаллари 6 тага етди - 2 та олтин, 3 та кумуш, 1 та бронза. Медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 6-ўринга кўтарилиб олдик. 

Биздан аввалги ўринлардан Италия, Германия, Хитой, Корея Республикаси ва АҚШ давлатлари жой олган. Америкалик талаба-спортчилар 9 та олтин, 6 та кумуш, 11 та бронза, жами 26 та медални қўлга киритиб улгуришди. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллаб турибмиз. 

Марказий Осиё давлатларидан Қирғиз Республикаси 1 та олтин ва 1 та бронза медали билан 14, 2 та бронза медалига эга Қозоғистон эса 27-поғонани банд этган. Ҳозиргача 31 давлат терма жамоалари камида 1 та медалга эга бўлишган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг