UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 сен 10:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Юлдузлар кўз ўнгида ўтган Гулистондаги проф бокс оқшомидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрида навбатдаги профессионал бокс турнири ўтказилди.

"Алпомиш" мажмуасида ўтказилган профессионал бокс турнирини бевосита Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев кузатиб борди. Париж-2024 Олимпиадаси чемпионлари Баҳодир Жалолов, Абдумалик Ҳалоков, Лазизбек Мулложонов, Олимпиадада ёрқин жанг намойиш этган Тўрабек Ҳабибуллаев, мураббий-секундант сифатида довруғ қозонган Акмал Ҳасанов турнир меҳмонлари сифатида жангларни томоша қилишди.

Оқшомнинг марказий жанги 72 кг вазнда сирдарёлик Рамил Шукумеров ҳамда тожикистонлик Расулбек Аҳадов ўртасида бўлиб ўтди. Тўлиқ давом этган жангда Шукумеров очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди. Жанг давомида Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров Рамилни қўллаб-қувватлаб, унга ринг ташқарисидан кўрсатмалар бериб турди.

Боксчиларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси президенти Умид Якубов, федерация биринчи вице-президенти Ғофур Раҳимов ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.  

Кечаги проф бокс турнирида Улуғбек Тўрабеков (Сирдарё), Ҳаётбек Машрабов (Фарғона), Иқбол Салимов (Тожикистон), Исломбек Мўминов (Тошкент вилояти), Миралижон Мавлонов (Бухоро), Миркомил Сайтоҳунов (Андижон), Темурбек Хазратқулов (Сирдарё) сингари боксчилар ғалаба қозонишди. Муҳаммадазиз Ўктамов (Фарғона) ва Фахриддин Маматхўжаев (Андижон) ўртасидаги жангда дуранг натижа қайд этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг